Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Сайёрамизнинг мантиққа зид ажойиботлари

Сайёрамиз тарихи сиру синоатларга тўла. Жумбоқларни ечишга эса, бутун умримиз ҳам етмайди. Аммо сиз ҳозир мана бу мақоламиз орқали куррамизнинг ақл бовар қилмайдиган сирлари яширинган сандиққа бир кўз ташлашингиз мумкин.

1. Моа қуши

Моа — бундан 500 йил олдин Янги Зеландияда яшаган учмас қушлардир. Тадқиқотларнинг бирида олимлар қушнинг жуда яхши сақланиб келган панжасини топишди.

2. Саксайуаман ибодатхоналар комплекси, Перу

Мазкур ибодатхоналар комплекси бир томчи ҳам бириктирувчи қоришма ишлатилмасдан бенуқсон қурилганлиги билан инсонларни ҳайратга солади. Баъзи тошлар орасидан ҳатто юпқа қоғозни ҳам ўтказиб бўлмайди. Бундан ташқари, ҳар бир блокнинг сирти моҳирона ишланган.

3. Қуёш дарвозаси, Боливия

Қуёш дарвозаси қадимий ва эртакнамо шаҳар Тиуанакада жойлашган. Эрамизнинг биринчи мингйиллигида у катта империянинг маркази бўлган. Ер юзида одам илк бор худди мана шу ерда пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ҳалигача дарвозадаги расмларнинг нимани англатиши тўғрисида аниқ тасаввурлар мавжуд эмас. Балки улар қандайдир астрологик ва астрономик қимматга эгадирлар.

4. Лунью гроти, Хитой

Мазкур гротлар қумтошлардан одамлар томонидан ўйилган. Бу минглаб хитойликлар жалб қилинган ўта мураккаб иш бўлган. Бироқ ҳеч бир манбада бу гротлар ва уларнинг яратилиши ҳақидаги маълумотлар учрамайди.

5. Обелиск, Миср

Обелиск қоянинг ўзидан ўйиб ишланган. Аммо иш жараёнида унга дарс кетган ва у тугалланмай қолган. Обелискнинг ҳажми сизни ҳам эътиборсиз қолдирмайди. Ҳайратланарли!

6. Сувости шаҳри, Йонагуни, Япония

Комплексни дайвинг бўйича инструктор Кихачиро Аратаке тасодифан топган. Ушбу сувости шаҳри барча илмий назарияларни рад қилади. У қурилган қоя бундан камида 10 000 йил, демак Миср пирамидалари қурилишидан анча олдин сув остига кетган. Замонавий тасаввурларга кўра, ўша пайтлари инсонлар тош шаҳарлар қуришни ҳаёлига ҳам келтиришмаган. Улар жонларини сақлаш учун ғорларда яшаб, ейиш мумкин бўлган илдизлар билан озиқланишган. 

7. Мохенжо-Доро (“Мурдалар тепалиги”), Ҳиндистон

Мазкур шаҳарнинг йўқ бўлиб кетиши бир неча ўн йилликлардан бери археологларни ташвишга солиб келмоқда. 1922 йили ҳинд археологи Р. Банарджи Ҳинд дарёсининг оролларидан бирида қадимий вайроналарни топди. Мана шунда бир қанча саволлар туғилди: бу катта шаҳар қандай қилиб вайрон қилинган, унда яшовчилар қаерга йўқолиб қолишган? Аммо изланишлар, топилмалар бу жумбоқларнинг жавобини ҳалигача топгани йўқ.

8. Л’Анс-о-Медоуз кўҳна шаҳри, Канада

Ушбу кўҳна шаҳар тахминан 1000 йил олдин викинглар томонидан барпо қилинган. Демак улар Шимолий Америкага ҳали Христофор Колумб туғилмасдан анча олдин етиб боришган.

9. Тош асри тунеллари

Йирик ерости тунеллари тизимининг (Европадан Туркияга қадар чўзилган) топилиши Тош асри одамларининг фақатгина ов ва термачилик билан шуғулланмаганликларини кўрсатади. Лекин тунелларнинг аниқ вазифаси ҳалигача сир бўлиб қолмоқда. Баъзи тадқиқотчилар улар одамларни ёввойи ҳайвонлардан асраган деб фикр юритса, бошқалари одамлар бу тизим орқали нохуш об-ҳаво ҳамда урушлардан ҳоли ҳолда саёҳат қилишган дейишади.

10. Коста-Рикадаги йирик шар тошлар

Бу ажойиб айлана шаклга эга тошлар нафақат кўриниши, балки ўзининг тушинарсиз ҳолда пайдо бўлгани ва вазифаси билан ҳам инсониятни ҳайратга солиб келади. Дастлаб улар ХХ асрнинг 30 йилларида банан плантациялари жойлашган жунглиларни тозалаб юрган ишчилар томонидан топилган. Маҳаллий афсоналарга кўра, бу сирли шар тошлар ичида олтин яширинган бўлиши керак. Бироқ улар ёрилганда бўм бўш бўлган.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 19.09.2015 21:50
- Категория: Kun Yangiliklari!
Рекомендуем
ajoyibb aaaa
Xm Qiziq

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz