Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Сурияда Қурбон ҳайити байрам сифатида нишонланмайди

Суриядаги мусулмонлар бутун дунё бўйлаб Қурбон ҳайити байрами бўлиб ўтадиган 24 сентябрь кунида мамлакатдаги сиёсий можаролар туфайли ҳалок бўлганлар хотираси учун байрам қилишмайди. Бу ҳақда РИА Новости Дамашқ шаҳридаги муфтийлар идорасига асосланиб хабар берган.

"Суриядаги барча мусулмонлар жангарилар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларда ўлдирилган миллатдошлари хотираси учун бу йили Қурбон Ҳайити байрамини нишонламасликка қарор қилишди", деб маълум қилган суриялик диний уламолардан бири.

БМТ томонидан маълум қилинишича, 2011 йилнинг мартидан буён давом этиб келаётган сиёсий можаролар туфайли Сурияда 220 минг нафардан ортиқроқ киши ҳалок бўлди. Сурияда тинч аҳоли вакилларидан ташқари мамлакат армияси аскарлари "ИШИД" ва "Жибҳод ан-Наср" гуруҳи жангариларига қарши тўқнашувларда ҳалок бўлади.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 23.09.2015 23:43
- Категория: Kun Yangiliklari!
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz