Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Суриялик исёнчилар Россияга “Иккинчи Афғонистон”ни ваъда қилмоқда

Суриялик исёнчилар Россияга “Иккинчи Афғонистон”ни ваъда қилмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги. Агентлик билан ҳамсуҳбат бўлган мухолиф кучларнинг таъкидлашича, “Россия бу ерга юборган аскарларини тобутларда қайтиб олади”.

Агентлик Башар Асад режими ҳамда ИШИДга қарши курашаётган суриялик исёнчилар сафларида сўровнома ўтказди. Уларнинг маълум қилишича, ҳукумат қўшинлари сезиларли даражада кучайган: авиазарбалар аниқлашган, жанг майдонларида янги зирҳли техника пайдо бўлган.

“Ҳисоб-китобларимизга қараганда, русларнинг иштироки туфайли жанглар яна бир неча йилга чўзилади”, - деди қуролли гуруҳлардан бирининг бошлиғи сўров чоғида. Ихтилофнинг бошқа иштирокчилари Туркия ва Саудия Арабистонининг ҳам фаоллашувини кутмоқда.

“Россия ихтилофни сиёсий йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор эмас, - деди “Озод Сурия армияси” вакили. – У фақат Асад режимини сақлаб қолишга интилмоқда. Бизни қўллаб-қувватлаётган давлатларга келсак, ўйлашимча, улар бизга моддий ва сиёсий жиҳатдан ёрдам беради”.

Расмий Москва Башар Асадни мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари деб ҳисоблашини бир неча бор эътироф этган эди. Аммо Россия қуролли кучларининг ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши хусусида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмас.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 21.09.2015 20:55
- Категория: Kun Yangiliklari!
Рекомендуем
Blet yana uruwmi

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz