Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Ҳурматли Отабек Маҳкамов! Сизни актёр дейишга тил бормайди.

Отабек Маҳкамов деганда кўз олдимизга асосан унинг юрист ёки таржимон образидаги роллари келади. Унинг ролларини бирма-бир кузата туриб, Отабек Маҳкамовни “актёр” дейдиган бўлсак бу касбнинг моҳияти қисқариб қоладигандек туюлади. Агар орангизда Отабекнинг мухлислари бўлса сиздан узр сўрайман. Актёр касбини бунчалик тор тушунмайлик, бир қолипга солмайлик.  Актёр девонами, буюк шахсми, ёш болами ҳар қандай образга кира олиши керак. Ҳархолда мутахассисдан шу талаб этилади. Ёдимда боғчада шўх болаларга бўри, ювошларга қуён каби роллар бериларди. Ҳали гўдак бўлганимиз учун характеримиздан келиб чиққан холда ролларимиз ҳам чекланган эди. Отабек Маҳкамов назаримда боғча савиясидан анча йироқ, лекин унинг бир ҳил образларини қиёслашга бошқа мисол топиш қийин. Ҳа, айтгандек футболда ҳам ҳар бир ўйинчининг ўз амплуаси бор. Аммо кино футбол эмаски, ўйинчилар доим бир ҳил йўналишда бўлса. Отабек ҳам ўз таърифи билан айтгандек юрист амплуасида қойилмақом рол ижро этар. Бироқ, қайси кинода юрист, таржимон роллари бўлса Отабекни жалб қилавериш тўғримикан? Балки, бу ерда режиссерларимизнинг ҳам айби бордир. Бу кетишда сценарийнависларга “Илтимос, сценарийингизда юрист, таржимон ва хорижий ишбилармон қатнашмасин”, деб ялиниб қолмайлик. Актриса Саида Раметова кўпинча шаддод қайнона ролини ижро этади, лекин ҳар бир  роли барибир ўзгача. Актёр Мурод Ражабов асосан чапани, жайдари эркак ролида бўлади лекин зериктирмайди. Отабек Маҳкамовнинг бир қолипдаги роллари эса юқорида айтилганидек боғчадаги кўринишни эслатади. Юрист, таржимонларни ҳам хаётда кузатадиган бўлсак, улар бир ҳил эмас. Билишимизча Отабек Маҳкамов яна янги кинода юрист ролини ўйнаётган экан. У шу сафар жа бўлмаса кўз ойнагини ва соч турмагини алмаштирса бўлармиди яна ким билади. Ҳурматли ўқувчи, Сиз нима дейсиз?

Орангизда Отабекнинг мухлислари бўлса яна бир бор узр-а.

АНОРА

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 05.08.2016 21:48
- Категория: Kun Yangiliklari!
Рекомендуем
Juda ham to'g'ri fikr!

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz