Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Ummon Guruhi Telbalarcha Sevib Qolganmiz

Лойиҳага «УММОН» гуруҳи йигитларини таклиф қилишга қилдиг-у, балога қолдик. Таҳририятга бўлаётган тинимсиз қўнғироқлар, йигитлар билан юзма-юз кўришишни истаган мухлисларни айтмайсизми? Таклиф этилган «журналист»имиз хонанда УМИДАХОН ҳам анча пишиқ чиқди. «Йигитларни ўзим сўроқ қиламан» деганча, астойдил тайёрланиб келган чоғи, қаҳрамонларимизни кутилмаган вазиятларга солиб қўйди.

 

Умидахон: —Ижодингизни ҳурмат қиламан, лекин бугун ҳамкасб сифатида суҳбатлашмаймиз. Мен журналист, сиз эса «Уммон» келишдикми?

«Уммон» гуруҳи йигитлар: — Албатта! Ҳамма саволингизга жавоб беришга тайёрмиз.

 Охирги пайтларда бир гап кўп қулоғимга чалинаяпти. «Йигитлари аввалгидек эмас, «юлдузликкасали»га чалинишибди», дейишаяпти.

Шоҳрух ИСОМУҲАМЕДОВ: — Йўғ-ей, қачон?

Жасур РАФИҚОВ: — Бўлиши мумкин эмас. «Юлдузлик касали»га чалинмаганмиз. Ҳеч қачон бундай бўлмайди ҳам. Чунки санъатга кириб келишдан олдин бу ҳақда тушунчамиз бўлган. Атрофдагиларнинг бу «касаллик»ка муносабатини ҳам яхши биламиз. 

— Бирор жойда ўзингизни юлдуздек тутгандирсизки, шундай дейишаётгандир?

Зоҳид РИХСИЕВ: — Ҳар хил вазият бўлади. Баъзида кайфиятсизлик, баъзан яна қандайдир муаммолар.

Жасур: — Санъаткорни деярли бўш вақти бўлмайди. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Балки югур-югурлар билан атрофимиздагиларга эътибор бермай, ўтиб кетгандирмиз. Агар шуни деб, «Уммон»чилар ҳаволаниб кетибди, деб ўйлашаётган бўлса, хато фикрлашаяпти.

— Бугунги машҳурлик яшашга халақит бермаяптими?

Жасур: — Шунинг учун интилганмиз-ку, нега халақит берсин?Тўғри, баъзан кўча-кўйда бемалол сайр қилишни истайсан. Аммо одамлар эътиборида бўлганинг учун ўзингга чегаралар қўйишингга тўғри келади. Фақат шу томонини айтмаса, қолгани ўзимиз истагандек.

Зоҳид: — Машҳурлик ижодимизга халақит бермайди. Аксинча, кўзлаган мақсадимиз сари олға боришга руҳлантиради.

— Қўшиқларингиз ҳаётий, содда. Севги, айрилиқ — ёшларбоп мавзулар. Хўш, бу танловнинг сабаби нима?

Зоҳид: — Ижодимизни муҳаббат тароналари билан бошлаганимиз учунми, мухлисларимиз биздан шундай қўшиқлар кутишади. Бошқа мавзуларда ҳам куйладик. Мухлислар талабига биноан эса севги мавзусига кўпроқ мурожаат қиламиз.

Жасур: — Зоҳид айтганидек, турли мавзуларни куйлаганимизда, «Уммон»нинг шашти паст, аввалгидек ижод қилмаяпти», дейишди. Мухлисларимизга маҳзун қўшиқларимиз ёқар экан, албатта, истакларини инобатга оламиз. Айтмоқчиманки, атай ёшларбоп мавзуларни танламаймиз. Шунчаки, ўзимиз ҳам айни севиб-севиладиган ёшдамиз, қолаверса, Зоҳидга ҳам бу йўналиш яқинроқ.

— Демак, ҳамма гап Зоҳидда! Севгидан кўп куйганмисиз, дейман?

Зоҳид: — Қизиқсиз-а, Умидахон?! «Кўп куйганмисиз?» деманг. Шу-у-унча севги юрагимга сиғармиди?

Жасур: — Ёшлар орасида юрсангиз, уларнинг ҳаёти, муаммосини кўрасиз, биласиз. Аҳамият берган бўлсангиз, улғаяётганимиз сайин қўшиқларимиз савияси ҳам ўсаяпти.

— Ўзим ҳам қўшиқларингиз ҳақида сўрамоқчи бўлиб тургандим, яъни куйлаш кетма-кетлигини қанақа тақсимлайсиз, матнни қандай танлайсиз? Тортишиб қолмайсизларми?

Шоҳрух: — Зоҳид кимга нима ёқишини яхши билади. Ҳар доим кўнглимиздек мусиқа басталайди, шеър ёзади. Сиз айтгандек ҳолат юзага келса ҳам, бир-биримизни тинглашни биламиз. Бирор жойи кимгадир маъқул келмаса, тушунтирилади. Жанжалашиш йўқ.

Зоҳид: — Келишиб ишлаймиз. Қайсидир қўшиқларда мен кўпроқ куйлашим мумкин, қайсиларидадир Жасур ёки Шоҳрух. Гуруҳнинг ҳамжиҳатлиги ҳам, аввало, ўзаро бир-бирингизни тушунишда.

— «Уммон»да тўфон кўтарилаяпти», деб эшитдим.

Шоҳрух: — Насиб қилса, Янги йилга ўзгача кайфиятда кириб борамиз. Янгиликларимиз кўп.

Жасур: — Декабрь ойида мухлисларимизга  ҳавола этишни истаган совғаларимиз бор. Янги қўшиқлар, клиплар устида ишлаяпмиз. Жуда тўфон бўлиб кетмаса ҳам, «Уммон» тўлқинлари мухлисларнинг қалб  қирғоқларига етиб боради.

— Йигитлар, гуруҳингизни нима бирлаштириб туради: дўстлик, ижод ёки бошқа қандайдир манфаатлар ҳам борми?

Зоҳид: — Болаликдан бирга улғайганмиз. Бир маҳаллада яшаймиз. Асосийси, дўстмиз.

Шоҳрух: — Бизни кўп нарса боғлаб туради. Дўстмиз, ҳаммамизнинг феъл-атворимиз, дунёқарашимиз турлича. Менимча, шулар ҳам бир бутун бўлиб ишлашимизга сабаб бўлса керак. Чунки фикр алмашиш, ниманидир муҳокама қилиш учун турлича ёндашув бўлгани яхши-да.

— Нега гуруҳингиз ҳақидаги ҳазиллар, турли ўхшатишларга индамайсиз? Масалан, «Миллион» гуруҳининг ҳар бир чиқишида, албатта, «Уммон» тилга олинади. Ёки бу ҳам пиарми?

Жасур: — Ўзингиз ҳам айтдингиз, бу — ҳазил. Қолаверса, кулги қилишгани билан шундай бўлиб қолмаймиз. Демак, хафа бўлишга арзимайди.

Шоҳрух:—  Бу ҳам текин реклама-да. Одамларнинг эътиборида эканмиз, гапиришаяпти. Аксинча, эсламай қўйишса, хафа бўлишимиз мумкин. 

— Лекин ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор-ку? Масалан, менинг жаҳлим чиққан бўларди.

Жасур: — Тўғри, баъзида ошириб юборишади. Шу ҳолат сизни ғашингизни келтираётган экан, демак, томошабинлар ҳам кимнинг қанақа эканлигини билишади.

Шоҳрух: — Кимгадир ниманидир исботлаш учун келмаганмиз санъатга. Гап-сўзларга қарши синалган усулимиз бор: ижод қилиш.

Жасур: — Ижодимизни бошлаганимизда бугунгидан ҳам кўпроқ гапиришарди. Интернет сайтларида турли ҳақоратлар, бачкана ўхшатишларни кўрганмиз. Кимлардир қўшиқлар ҳам айтган. Ғурурингизга тегади, албатта. Лекин шундай фикрлайдиган инсонлар билан тенглашиб, улардек бўлиб қолмаймизми? Ким нима деса десин, ижод қиламиз, дея олға бораяпмиз.

— Илк интервьюнгизни эслайсизларми?

Жасур: — Энг биринчисими? Биринчи катта суҳбат айни шу газетада чоп этилган.

— Ўша пайт билан билан бугунни солиштирганда, қандай ўзгаришлар кўзга ташланади?

Шоҳрух: — Ўзгаришлар кўп. Илгари гуруҳимиз қўшиқларини эшитишган-у, ўзимизни танишмаган. Чунки клипларимиз йўқ эди-да. Шунинг учун кўпроқ бизга қизиқишарди мухлислар. Киммиз, қаердан келиб қолдик?

Зоҳид: — Интервьюларга таклиф қилишганида «Нотўғри гапириб қўймасмиканмиз? Қалтис саволлар беришмасмикан? Ҳозир фалон нарсани сўраб қолса-чи,  қандай жавоб берамиз?» деб ўйлаб, роса ташвишланардик. Ҳатто бир пайтлари айрим журналистлар бизнинг номимиздан «гапиришган» ҳам.

Жасур: — Бунақаси кўп бўлган. Суҳбатда берилмаган саволларнинг жавобини ўқиб, ноқулай вазиятларга тушиб қолганларимизни эсласак... Хафа бўлардик жуда. Аста-секин тажрибамиз ортиб, интервью беришни ўргандик.

Шоҳрух: — Ҳозир саволлардан чўчимаймиз.

— Гуруҳнинг бошқа аъзоларига қараганда негадир мухлислар Шоҳрухни кўпроқ ёқтиришаркан. Бу сизларга ҳам сезиладими?

Шоҳрух: — Йўғ-ей, уялтирманг. Ҳаммамизнинг ўзимизга яраша мухлисимиз бор.

— «Ундан нимам кам, нега мени мухлисларим кўп эмас деган фикр ҳеч бирингизда уйғонмаганми? Тўғрисини айтинглар.

Жасур: — Йўқ! Чунки учаламиз биргаликда «Уммон»миз. Ҳеч қачон бир-биримизга ҳасад кўзи билан қарамаганмиз. Қолаверса, йигит кишига ярашмайди-да бу.

— Негадир сизлар ҳақингизда сўз кетса, «Ҳозир боплаб танқид қилишади», деб ўйлашади.

Жасур:— Танқид билан танилдик-да! Ижодимизни бошлаганимизда ижобий фикрларни камдан-кам ҳолларда эшитардик. Одамлар шунга ўрганиб қолишган.

 Бир кун келиб, «Уммон» гуруҳи тарқалди» деган гап чиқса…

Жасур: — Бўлиши мумкин. Агар ўз хоҳишимиз билан ижодни тўхтатсак, албатта.

Зохид:— Истаймизми, йўқми ҳамма нарсанинг охири бор. Вақти-соати келганида фаолиятимизни тўхтатамиз. Буни биламиз ва тан оламиз. Бироқ яккахон ижод қилмаймиз, буниси аниқ. Куйласак, фақат «Уммон» бўлиб куйламиз.

— Йигитлар, мухлисларингиз ижодингиз билан биргаликда шахсий ҳаётингизга ҳам жуда қизиқишади. Бўйдоқлик билан хайрлашиш дастури қачонга мўлжалланган?

Жасур: — 4-5 йилча уйланиш ниятимиз йўқ. Ҳозирча ижод билан бандмиз.

— Келинликка номзодлар борми?

Шоҳрух: — Кўнгил қўйганим йўқ, рости. Санъаткорнинг рафиқаси бўлиш осон эмас. Умуман ҳақиқий туйғулар синалади, чиғириқлардан ўтади.

Зоҳид: — Менинг ҳам суйганим йўқ. 

Жасур: — Ёқтирганим бор.

 Бўлажак рафиқангиз санъаткор бўлса, уйланасизми?

Шоҳрух: — Туйғулар ҳақиқий бўлса, бу ҳеч қандай аҳамият касб этмайди мен учун.

Зоҳид: — Ким бўлишидан қатъи назар иймонли, диёнатли, ибо-ҳаёли бўлсин.

— Хўп майли, санъаткорлардан бирига уйланаяпсиз дейлик, ижодини давом эттиришига тўсқинлик қилмайсизми?

Жасур: —  Рухсат бермаслигим аниқ.

Шоҳрух: — Мен ҳам!

 Зоҳид, сиз нега жимсиз? Шу саволга сиз биринчи жавоб беринг: телбаларча севиб қолиш мумкинми? Бир кўришда муҳаббат-чи?

Зоҳид: — Бир кўришда муҳаббат бор гап.

Жасур: — Телбаларча севиб қолганмиз. Мактаб даврида, ундан кейин ҳам севги дардига мубтало бўлганмиз.

Шоҳрух: — 16-17 ёшгача бу шунчаки ҳавас бўлса керак. Улғайиб, фикрлашингиз ўзгаргани сайин ҳаётга бошқача қарайсиз. Табиийки, ҳамма нарсани аслидек тушунишни, қадрлашни ўрганасиз.

— Сиз кўнгил қўйган қиз «Уммон»ни тинглаши шартми?

Жасур: — Умуман танимаса, билмаса,  яхши эди. Совчиликка боришаётганида ҳам исмимизни айтишса-ю, аммо соҳамизни ошкор қилишмаса деймиз.

Шоҳрух: — Нега, рафиқанг бўлганидан кейин қўшиқларингни эшитишини хоҳлайсан-ку?!

Зоҳид: — Турмуш қургач, мухлисингга айланса бошқача-да.

– Хўш, бўлажак ёрларингиз қандай бўлиши лозим?

Шоҳрух: — Самимий, кўнгли тоза, мени тушунадиган, ота-онамнинг хизматини қилиб, ҳурматини жойига қўядиган қиз бўлсин.

Жасур: — Пазанда ва ҳар қанақа вазиятда тўғри йўл топишни биладиган зукко бўлсин.

Зоҳид:—Охирги пайтларда бир нарсага тушунмайман. Қизнинг бадавлатлигининг йигитга қандай аҳамияти бор? Ахир оила бошлиғи эркак киши-ку! Рўзғор бизнинг бўйнимизда. Бундан ташқари, айрим йигитлар каби қайнотасининг ҳисобига яшайдиганлардан эмасмиз. Мен учун ҳаётимни боғлайдиган инсонинг ички олами бойлиги муҳим!

— Қойил! Суҳбат сўнгида ўзингиз истагандек ёрингиз бўлишини, ижодингиз эса янада юқори чўққиларга кўтарилишини тилаб қоламан.

Жасур: — Раҳмат! Сизга ҳам омад!

Шоҳрух: — Роса тайёрланибсиз-а? Раҳмат, маза қилиб суҳбатлашдик. 

 

Блиц саволлар:

— Кимни алдаш осонроқ?

Жасур: — Шоҳрухни (кулги кўтарилди)

Шоҳрух: — Ёлғон.

— Айни дамда кимдан кечирим сўраган бўлардингиз?

Жасур: — Билиб-билмай ранжитиб қўйганларимиздан.

— Бир-бирингизнинг характерингиздаги қайси одатни ўзгартирган бўлардингиз?

Шоҳрух: — (ўйланиб) Зоҳиднинг белгиланган вақтга кеч қолиб келмаслигини, Жасурнинг  эса  бирор жойга отлансак, тайёр бўлишини истардим.

Жасур: — Мен ҳам Зоҳиднинг кеч қолиб юриш одатини ўзгартиришни истардим. Шоҳрух эса камроқ асабимга тегсин (кулги кўтарилди).

Зоҳид: — Шоҳрух бирор жойга борса, мени чақирмайди. Шу одатини ўзгартирсин. Жасур эса ҳадеб танбеҳ беравермаса эди…

— Ўзингиз ҳақида ёзилган китобни қандай номлаган бўлардингиз?

Бир овоздан: — «Томчидан уммонга айланган тақдирлар»

 

Суҳбат ҳақида фикрингиз қанақа? Фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. 

 

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.06.2015 19:40
- Категория: Shou-Biznes Loyhasi!
Рекомендуем
Zo'r intervyu chiqqan ekan
Ummonchilar qachon nukuska kelar eken
Vay zör
Klass zòruu omad ijodlarigaa
GAP YOO QOYIL...KITOBI NOMI ZOR EKAN...OMAAAD!!
zor gap yoo Zoxid Rosa kamgapdaa...
kitobi nomi zorakan!IJODLARIGA OMAD!!!
Manga awulalari judayam yoqadi
qolganlaerni bilmadim

1-10 11-19

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz