Saytni Yuklab bo'lmadi
"Ойша", "Биллура", "Жумагул" каби қўшиқлари билан мухлислар қалбидан ўрин олган хонанда Жасур Умиров яқинда "Даракчи" газетасига интервью бериб ўтди. Биз ана шу суҳбат асосида у ҳақидаги 10 та ҳақиқатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Кимгадир кўнглини очишини қийин. Аниқроғи "очмайди". Сирларини фош қилишни истамайди.
2. Олдин кетма-кет қўшиқ ёзаверарди, хит қилиш учун. Бугунги кунда эса бешта ашула учун сарфланадиган кучини биттасига қаратмоқда.
3. Қўшиқ ёзиш, клип суратга олиш ҳаммасини ўзи эплаб келмоқда. Ҳеч қандай ҳомийи йўқ.
4. Қўшиқлари ўзига атаб ёзилгани, қолаверса актёрликка қизиққани учун клипларида ўзи рол ўйнайди.
5. Вақтини қизғониши боис кинода рол ижро этишга рад жавобини беради.
6. Ҳамма вақт ҳам нима ҳақида куйлаётганини тушунавермайди. Қўшиқларида тушунмайдиган сўзлари бўлади.
7. Фан-клуби йиғилишида энди қизларга атаб қўшиқ куйламаслигини билдирган.
8. Шу йили катта аудитория учун қўшиқлар тайёрламоқда. Ноябр ойидаги концерт дастурида ана шу қўшиқни куйлаҳсни режалаштирмоқда.
9. Ҳеч қачон битта фикрга ёпишиб олиб, шу тўғри демайди. Танқидларни ҳам тўғри қабул қилади. Агар бу тўғри танқид бўлса! Атрофимдагиларнинг сўзларини инобатга олишга ҳаракат қилади.
10. Ўзини рамантик деб ҳисоблайди. Бироқ ўзини "қизларга суяги йўқ" деб кўрсатади.