Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Бурун қонашига лоқайд бўлманг!

Тўрт яшар ўғлимнинг бурни тез-тез қонаб туради. Нима бўлаётганига ҳайронман. Бу бирон касалликми? Балки стресс ёки об-ҳаво таъсиридир? Хавотирдаман, маслаҳат беринг.
 
Малика, Сирдарё вилояти
 
Ёш болаларда бурун қонаши катталарга нисбатан 4–5 марта кўпроқ учрайди. Бу болалар бурнининг анатомик-физиологик ўзига хослиги билан боғлиқ.  Ёш болаларнинг бурун шиллиқ қавати жуда нозик, қон томирлари эса юзада жойлашган бўлиб, арзимас таъсир туфайли ҳам қонаб кетиши мумкин.
 
 
САБАБЛАРИ
 
1. Вирусли ёки бактериал касалликлар: грипп, аденовируслар, қизамиқ ва қизилча. Бу вируслар боланинг бурун шиллиқ қаватини заифлаштириб қўяди. Шу сабабли болалар шамоллаганда ҳам кўпинча бурни қонайди.
 
2. Бурунга шикаст етса. Кўпинча болалар бурун кавлайдилар ва тирноқлари билан шиллиқ қаватга зарар етказиб қўядилар. Шунингдек, унчалик қаттиқ бўлмаган зарба ҳам боланинг бурнини қонатиб юбориш эҳтимоли юқори.
 
3. Дори воситаларидан нотўғри фойдаланиш: тумов ёки бурун учун мўлжалланган препаратлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланилганда бурун шиллиқ кавати қуриб қолади ва қонайди.
 
4. Ирсий ва ортирилган омиллар. Айрим ирсий (гемофилия) ёки орттирилган (васкулит, тромбоцитопения, тромбоцитопатия) касалликлар қоннинг ивувчанлик хусусиятини ўзгартириб юборади. Шу сабабли ҳам бурун салга қонаб кетавериши мумкин.
 
5. Анатомик ўзига хослик. Бурун ўрта деворининг қийшиқлиги ҳам тез-тез қон келишига сабаб бўлиши мумкин.
 
6. Иссиқ ва қуруқ ҳаво. Жазирамада бурун шиллиқавати қурийди ва қонашга мойил бўлиб қолади.
 
7. Оғиз бўшлиғидаги турли ўсмалар. Полиплар, ангиомалар болаларда кўп кузатилади. Вақт ўтиши билан бу ўсмалар ўз-ўзидан сўрилиб кетиши мумкин, аммо айрим ҳолларда улар қонаши кузатилади.
 
8.Қаттиқ таъсирланиш. Болалар бурунидаги шиллиқ қават шу қадар нозикки, ундаги қон томирлар ичкаридан бўлган қаттиқ кучланишлар (йўтал ёки аксириш) пайти ёрилиб кетиши ҳам мумкин.
 
9. Артериал босимнинг ортиши. Артериал гипертензия томирларни зарарлайди ва бурундан қон кетиши кузатилади.
 
10. Бурундан оқаётган қон аслида бошқа аъзолар, масалан, қизилўнгач ёки ошқозондаги қон оқишининг оқибати бўлиши мумкин.
 
 
 
БИРИНЧИ ЁРДАМ
 
Боланинг бурни қонай бошласа, аввало, уни текис жойга бошига ёстиқ қўймай ётқизиш лозим. Ёки стулга ўтирғизиб, бошини юқорига кўтариш, бурун устига муз бўлакларини бирон матога ўраб қўйиш керак. Пахтадан тиқинлар ясаб боланинг бурун катакларига тиқиб қўйиш ҳам яхши фойда беради, фақат тиқинни жуда ичкари киргизиб юбормаслик лозим. Агар  муз, совуқ сувга ҳўлланган сочиқ ёки пахта тиқинлар бўлмаса, боланинг бошини юқорига кўтаргандан фойда йўқ, бунда қон тўхтамайди, фақат овқат ҳазм қилиш йўлига кетади.
 
 
 
ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ
 
Агар боланинг бурнидан қон оқиши тез-тез кузатиладиган бўлса, уни шифокор кўригидан ўтказиб, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш керак. Шифокор боланинг бурун бўшлиғини текшириб, унда ёт нарсалар, ўсимталар, полиплар бор-йўқлигини аниқлайди. Албатта, умумий қон таҳлили зарур бўлади. Унда қоннинг ивувчанлик даражаси, тромбоцитлар миқдори текширилади. ЛОР, гематолог, онколог, иммунолог, эндокринолог шифокорлар кўригидан сўнг бурундан қон оқишининг сабаби аниқланиши ва шунга кўра керакли муолажа тайинланиши мумкин.
 
Олий тоифали шифокор-педиатр Нигора Раҳимова тавсиялари асосида Шаҳина тайёрлади
 
 
Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 21.02.2015 20:50
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot
Рекомендуем
Фойдалик малумот экан.биздахам шу муаммо бор эди.

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz