Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Charchashingizga Sabab Bo'layotgan 10ta Haqiqat!

Шарқ табобатида нафақат жисмоний, балки маънавий саломатликка ҳам катта эътибор қаратилади. Аслида мана шу омил саломатликни таъминлаб турадиган бирламчи нарсадир, шунингдек, деярли даволаб бўлмайдиган кўплаб касалликларнинг сабабчиси ҳамдир. Сиз шунчаки улар билан яшайсиз, улар бўлса сизни ҳам маънан, ҳам жисмонан ишдан чиқаради. Бу жараён улардан ўз иродангиз билан қутилишга қарор қилмагунингизгача давом этади.

Бунинг учун кучингизни борича сўриб оладиган ҳаётингизнинг 10 соҳасини кўриб чиқишингиз зарур:

1. Тугалланмаган, охиригача қилинмаган ишлар

Доим бир ишга киришасиз, бошлайсиз-у охиригача етказмайсиз. Бунда нафақат моддий ресурслар сарф бўлади. Руҳиятингизда, худди компьютердаги каби, ёпилмай қолган жараён англанмаган ҳолда сақланиб туради, аммо ҳар доим эътиборингиз ва кучингизни сўриб туради. 

Бунга ваъда бериб қилмаслик, қарз олиш, ишни бошлаб ташлаб юбориш, кучингиз етмайдиган ишларни олиш ва бошқаларни киритиш мумкин.

2. Бошқаларни ва ўзингизни алдаш

Киши алдаётган вақтида тасаввурдаги образларни ўйлаб чиқариш учун жуда кўп куч сарфлайди. Бундан ташқари, томоқ чакраси ва юрак чакраси орасидаги оқим букилиб қолади. Шунинг учун “юраги эгри”, деган гап бор. Ёлғон сабабли у ҳақиқатан ҳам қийшаяди.

Иккиюзламачиликка, ўз-ўзини алдашга, ўзингни аслингдагидай тутмасликка ҳаракат қилиш каби нохуш ҳолларга барҳам бериш лозим.

3. Хафагарчиликлар, тундлик ва  ўзини четга тортиш билан боғлиқ барча ҳолатлар

Инсон – бу очиқ энергетик тизим. Агар уни хоҳласангиз, ажратиб қўйсангиз у кучсизлана бошлайди. Худди шаҳар, порт ёки мамлакатни блокада қилгандай. Бирор объектни жисмоний, иқтисодий ёки ҳатто, информацион жиҳатдан яккаласангиз, у заифлашади.

Бундай вазият қачон рўй беради: яқин муносабатларни рад этганингизда, аждодларни тушунганингизда, она Ватанингизга эътиборсиз қараганингизда, ҳаётдан ёки бирор кишидан хафа бўлганингизда. Агар киши бирор жамият ёки инсонлар гуруҳига бирикмаган бўлса, бу ҳам уни кучсизлантиради. 

4. Қўрқув, ишончсизлик, кераксиз адоват

Қўрқув ва ишончсизлик ҳолатлари ҳам хафагарчиликдаги вазиятга ўхшайди. Бундан ташқари, энергетик ресурсларингиз бекордан-бекорга сарф бўлади. Чунки организм ҳамиша уруш ҳолатида бўлиб, низо қилиш ёки қочишга тайёр туради. Бу сизни ҳолдан тойдиради.

5. Жисмоний, руҳий ёки информацион босим ёки аксинча, жисмоний машғулотлар ва табиат билан алоқанинг етишмаслиги

Инсон ҳаддан ортиқ кўп иш билан шуғулланса ёки бирор нимадан кўп ташвишланса, унинг кучи кўп кетиб қолади. Мияда ахборотни таҳлил қилиш кўп куч талаб қилади, кераксиз ташвишланаётганингизда эса буйрак усти безлари гормонлари сарф бўлади. Бу, ўз навбатида, буйракда турли хил касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

6. Нотўғри ва кам уйқу

Кераксиз вақтда ухласангиз ёки етарлича тиниқиб ухламасангиз организм уйқу давомида ўз кучини қайта тиклаб улгуролмайди. Натижада токсинлар йиғилади, биоритм бузилади, мия эса ҳали ўзлаштирилиб улгурмаган ахборотлардан тўлади.

7. Ҳаддан ортиқ кўп овқатланиш, спиртли ичимликлар, тамаки, наркотикдан заҳарланиш

Организм ресурсларини зарарсизлантириш ва токсинларни чиқариб юборишга сарфлашга мажбур бўлади. Асаб тизими, буйрак ва ичаклар қийналади.

8. Кераксиз суҳбатлар, ичингда ўзинг билан гаплашиш, ҳовлиқмалик

Бу сизга аҳамиятсиз бўлиб кўриниши мумкин, аммо нутқ учун тасаввур қилиб бўлмас даражадаги кўп куч сарф бўлади, одатда беҳудага зое бўлади. Буни кўпинча жимликдан сўнг сезиш мумкин.

9. Касалликлар, даволанмаган жароҳатлар, зарарли ташқи ҳолатлар, паразитлар ва энергетик вампирлар

Бунга атрофингиздаги ёқимсиз ва зарарли кишилар, ишлаб чиқаришдаги ифлосланишлар (завод, фабрикалар), жароҳатлар ва бошқа шикастланишлар киради.

10.  Куч энг кўп сарф бўладиган канал – ортиқча жинсий ҳаёт кечириш

Жинсий ҳаётдаги маданиятсизлик, тартибсиз жинсий алоқалар инсоннинг энг кучли ресурси – жинсий қуввати сарф бўлишига олиб келади. Унинг яна қайта тикланиши учун кўп куч кетади, бу қувватнинг сарфидан келадиган зарар ҳам шунчалик кўп. Шундай экан ундан ақл билан тежаб, фойдаланилгани мақсадга мувофиқ.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 02.11.2015 22:14
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot, Psixologiya
Рекомендуем
Maslaxat ushin raxmat
Ok kereli narsalar

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz