Saytni Yuklab bo'lmadi
Кўз ости терисининг тўқ рангга кириб, халтасимон шишиши, асосан, буйрак фаолиятининг бузилганлиги, юракда муаммолар пайдо бўлганидан дарак.
Бундан ташқари, нотўғри даволаниш ва аллергик касалликлар ҳам кўз остидаги шишларга сабаб бўлиши мумкин. Агар эътибор берсак, спиртли ичимликларга ружу қўйганларда бу ҳолат кўп кузатилади. Демак, стресс ва спиртли ичимликлар ҳам кўз ости терисининг салқишига сабабчи бўлади.
Аксарият ҳолларда аёллардаги кўз ости териси билан пайдо бўладиган муаммоларни косметик воситалардан нотўғри фойдаланиш ва улардан келиб чиқадиган аллергиялар олиб келади. Гинекологик касалликлар ва нафас олиш тизимидаги муаммолар ҳам кўз остида халтачалар пайдо бўлиши билан белги бериши мумкин.
Ҳеч бир патологик жараёнларсиз ҳам кўз остида халтачалар бўлиши мумкин. Масалан, терининг нозиклиги, капилляр томирларнинг терига жуда яқин жойлашиши каби.