Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Og'zingizda Har-Hil Ta'mlar sezasizmi?

Соғлом одам бирор нарса истеъмол қилгандагина тили ва оғиз бўшлиғида муайян маза сезади. Аммо айримлар ҳеч бир таъсирсиз ҳам турли таъмларни ҳис қилар экан.

Масалан, ўз-ўзидан шўр, ширин, нордон мазани сезиш мумкин. Таъм билан боғлиқ бу ҳолат кишини қандайдир касалликлардан огоҳлантирмаяптимикан?

Оғизда ҳеч бир таъсирсиз бирор таъмни сезиш ҳолати моддалар алмашинувининг бузилиши, гастроэнтерологик ва стоматологик касалликларнинг асосий белгиларидандир. Касаллик турини эса таъмга қараб фарқлаш мумкин.

Аччиқ таъм
Оғизда аччиқ таъм сезилиши асосан ўт (сафро) қопи касалликлари (масалан, холецистит) ва ўт йўли хасталикларидан дарак бўлиши мумкин. Аччиқ таъмнинг пайдо бўлиши қуйидагича кечади: ичакларга тушган сафро ошқозонга, сўнг қизилўнгачга чиқади. Шу йўл билан сафронинг аччиқ таъми оғизгача етиб келади.

Унинг яна бир сабаби ошқозон ва ичакларнинг тўлқинсимон ҳаракатланиш механизми бузилишидир. Бундан ташқари, таъм жигар касалликларидан огоҳлантираётган бўлиши ҳам мумкин. Баъзан аччиқ маза таом таркибидан бўлиб, бир неча кундан сўнг ўтиб кетади. Масалан, ўт ҳайдаш хусусияти юқори бўлган маҳсулотлардан кейин вақтинча шундай ҳолат кузатилиши мумкин.

Ўт ҳайдовчи маҳсулотлар истеъмоли тўхтатилса, шу билан бирга, вақтинча қавурилган, дудланган овқатлар ҳам истеъмол қилинмаса, аччиқ таъм ўз-ўзидан ўтиб кетади. Агар ҳолат узлуксиз давом этса, вақтни бой бермай, гастроэнтеролог ва гепатолог текширувидан ўтинг.

Ширин таъм
Оғизда сабабсиз ширин таъмнинг пайдо бўлиши биринчи навбатда организмда углевод алмашинувининг бузилганидан дарак. Бу ҳолат қандли диабет касаллигининг бир белгиси ҳам. Агар ширин таъм тез-тез чанқаш билан бирга кузатилса, эндокринолог қабулида бўлиш ва қондаги қанд миқдорини текширтириш тавсия қилинади.

Қанд миқдори меъёрида чиққан беморлар эса гастроэнтеролог текширувидан ўтиши лозим. Чунки ширин таъм билан боғлиқ ҳолат ошқон-ичак фаолиятида бузилиш борлигидан бўлиши мумкин. Агар оғиздаги таъм чучмал-ширин бўлса, газдан заҳарланиш ёки стоматологик касаллик ривожланаётган бўлади.

Шўр таъм
Сўлак безлари касалликлари ёки буйрак патологиясида сабабсиз шўр таъм ҳисси пайдо бўлади. Бу ўзгариш сўлак безларига инфекция тушиши оқибатида сиаладенит (сўлак безларининг яллиғланиши) ёки Шёгрен синдроми ривожланиши билан давом этиши ҳам мумкин.

Гайморит, синусит каби бурун-ҳалқум касалликларида ажраладиган шилимшиқ ҳам оғизда шўр таъм пайдо қилади. Баъзи дори воситаларининг сўлак безларига таъсири, кофеинли ёки алкоголли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш оқибатида ҳам шўр маза пайдо бўлади.

Нордон таъм
Нордон маза одатда стоматологик касаллик аломати. Ошқозон-ичак касалликларида ҳам бу ҳолат кузатилиши мумкин. Масалан, гастритда ошқозон кислотаси юқорига кўтарилиб, қизилўнгач орқали оғизгача келиши оқибатида бемор сабабсиз нордон таъмни ҳис қилади.

Агар нордон таъм жиғилдон қайнаши, кекириш, ошқозонда оғриқ, кўнгил айниши билан кечса, ҳолат ҳақиқатан ҳам ошқозон кислотаси кўпайганлигидан белги.

Сероводород таъми
Намиққан зах таъмига ўхшаш бу маза ошқозон ёки ўн икки бармоқ ярасидан огоҳлантираётган бўлиши мумкин. Шунингдек, ичаклар микрофлорасининг бузилишида ҳам оғиз сероводород таъмини сезади. Юқоридагига ўхшаш таъм сезсангиз, дарҳол гастоэнтерологга мурожаат қилинг.
Агар тишларингизга пломба ёки тиш қопламаси қўйилган бўлса, зах таъм уларни алмаштириш вақти етганлигини айтмоқда.

Маълумот учун: таъм асосан тилда сезилади. Тилнинг учи ширин мазани, илдиз томони аччиқ, икки ёнбоши эса нордон, шўр таъмни ҳис қилади. Буни оддий тажриба орқали ҳам билиш мумкин: тил учига мурч ёки гармдори теккизсангиз оғиз бўшлиғида ҳеч нарса сезилмайди.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 21.02.2015 20:31
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz