Saytni Yuklab bo'lmadi
Олимлар ёлғон соғлиқнинг ёмонлашувига ва ўзини ёмон ҳис қилишига олиб келади деган хулосага келишди.
Тадқиқотчилар икки кўнгиллилар гуруҳи орасида тажриба ўтказишди. Биринчи гуруҳ нима бўлганда ҳам рост гапирмоғи керак эди. Иккинчи гуруҳга эса ҳеч қандай тавсия берилмади. 10 ҳафта ўтгач, олимлар иштирокчилар билан қайта учрашишиб, таҳлиллардан сўнг натижани эълон қилганлар. Аниқланишича, рост гапирувчилар ўзларини яхшироқ ҳис қилишган. Улардан бош, томоқ оғриғи, стресс ва хавотирланишдан шикоят тушмаган. Иштирокчилар ёлғон детектори орқали текширилган. Шунингдек, биринчи гуруҳнинг таъкидлашича, атрофдагилар билан муносабат ҳам яхшиланган. Бундан олдин ўтказилган тадқиқотларга кўра, киши ҳафтасига ўртача 11 марта ёлғон гапиради. Олимлар ёлғондан фақат муносабатларни яхшилаш учун эмас, балки соғлиқни сақлаш учун ҳам четда бўлишни маслаҳат бермоқдалар.
Ибн Маъруф тайёрлади