Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Qon Tomirlar Varikoz Kasaligi

Варикоз касаллиги вена қон томирларининг энг кўп тар-қалган категорияси бўлиб, веноз клапанлари касаллигидир. Оёқларда икки турдаги: юза ва чуқур веналар мавжуд. Юза веналар умумий қон оқимининг 15 фоизида иштирок этиб, бу клапанлар орқали бошқарилади. Клапанлар йиллар ўтиши билан ўзгаради ва натижада қон димланади. Оёқда кўкимтир ҳар хил шаклдаТи эгри веналар юзага келади. Асосан оёқ, тўғри ичак ва уруғтизимчасининг веналари кенгаяди. Варикоз касаллиги пайдо бўлишининг кўпгина сабаблари бор. Улар орасида наслдан-Наслга ўтиш, жинс статистика бўйича хотин-қизлар эркакларга нисбатан 4-6 баробар кўп оғрир эканлар. Ҳар тўрт нафар хотин-қизларнинг бири ва ҳар олти нафар эркакларнинг бири варикоз билан оғрийди. Тез-тез ҳомиладор бўлиш ва туғиш, ортиқча вазн, оғир жисмоний иш қилиш, узоқ вақт тик туриб ёки ўтириб ишлаш, оғир юк кўтариш ва бошқалар шулар жумласига киради. Ошпазлар, официантлар, сотувчилар, сартарошлар, косметологлар, темирчи усталар, юк ташувчилар, транспорт ҳайдовчилари, ҳисобчилар ва шунга ўхшаш касб эгаларида варикозга чалиниш хавфи кучлироқ бўлади. Кўпинча оёқнинг юза веналари, қизилўнгачнинг шиллиқ пардаси тагидаги веналар (жигар церрозида), тўғри ичак веналари (бавосил), уруғ тизимчаси атрофидаги веналар (варикоцеле) кенгаяди. Варикоз касаллиги бир неча бос-қичларда кечади. Бошланишида беморларнинг шикоятлари соф косметик тавсифда бўлади (вена қон томирининг тери юзасида билиниб туриши, томирларнинг ҳар хил шаклда бўлиши). Кейинчалик жимжимадор кенгайган юза веналар бутун оёқ бўйлаб тарқалади ва касаллик декомпенсация (бузилиш) босқичига ўтади, тўқималарда қайтмас ўзгаришлар содир бўлади. Беморларни шиш, икрасимон мушаклардаги талвасалар, тунги оғриқлар қийнайди. Терининг кўкариши ва қаттиқлашиши кўринишидаги трофик бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Кейинчалик арзимаган жароҳат узоқ вақт тузалмайдиган яраларнинг ривожланишига олиб келади, Касаллик зўрайиб кетганда операция қилинади. Касалликнинг ўтказиб юборилган шаклларида ташхис шикоятлар ва ташқи кўриш асосида кўрилади. Даволашнинг асосида варикоз кенгайиш сабабини диагностика қилиш муҳим роль ўйнайди. Шифокорлар энг замонавий усуллардан - ультратовуш ташхисотини кўллаб, қон томирни қўриб, уни тўлиқдиагностика қилмоқцалар. Бу касалликни даволашнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, даволаш усулини танлаш касаллик босқичи ва шаклини танлашдан иборат. Венада қон димланиши, варикоз кенгайиши хасталикларининг олдини олиш, оёкдарда оғриқ вадискомфорт ҳиссини камайтириш учун қуйидаги чора-тадбирларни кўриш лозим:
1. Кон оқимининг юза веналардаги ҳаракатини камайтириш учун уларни қисиш керак. Бунинг учун эластик пайпоқ ва колготкалардан фойдаланилади. Пайпоқ эрталаб вертикал ҳолатга ўтгунга қадар кийилади, бунда веналар ҳали қон билан тўлмаган бўлади. Ёзда эса бошқа воситалар қўлланилади.
2. Нотўғри овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш, зарарли одатларга ружу қўйиш (спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ва ҳоказо), семириб кетиш ва бошқалар веналарнинг варикоз кенгайишига олиб келишини унутманг.
3. Куёш нури ва қаттиқ уқалаш (массаж) томири кенгайган бемор учун зарарли ҳисобланади.
4. Бемор кўпроқ витаминларга, минерал моддаларга ва микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари: сут, қатиқ, творог, ҳўл мева, сабзавот, ошкўклар, шарбатлар, айниқса, анжир, ўрик, карам, қизил лавлаги, шотут, қулупнай, ошқовоқ, тарвуз, бодринг, сабзи, топинамбур истеъмол қилиб юриши фойдали.
5. Сабзавотлардан тайёрланадиган салатларга, маринадларга бир неча томчи сирка кўшиб истеъмол қилинса, тромблар пайдо бўлишидан сақлайди.
6. Узоқ вақт вертикал ҳолатда бўлинса ёки стулларда узоқ вақт ўтириш ҳам оёқларда ва бошқа аъзоларда қон димланишини ҳосил қилади. Агар сиз ишда кўп юрсангиз, 20-30 дақиқа ўтиринг ёки ётиб олинг, бунда оёқларингиз тос суягидан юқори бўлиши керак.
7. Тургандан ёки ўтиргандан кўра юрган яхши, чунки юрилганда оёқ мускуллари димланган қонни маълум даражада ҳайдаб туради.
8. Узоқ вақт бир жойда туриб ишлайдиган кишилар оёкдарини бироз очиб, товон Ва учини галма-галдан оёқ кафтини худди тикув машинасини ҳаракатлантирадиган каби ҳаракатлантириши керак.
9. Шифокор тавсияси бўиича турли мазғ, кремлардан, настойка, бальзамлардан фойдаланиш яхши натижа бериб, улар қувватбахш таъсирдан ташқари оғриқни қолдирувчи хусусиятга ҳам эга.
10. Бир ош қошиқ қуруқ майдаланган крапива (газанда ўт) баргларини бир стакан (200 гр.) қайнаган сув солиб, сув ҳаммомида 15 дақиқа ушланг, докадан ўтказинг. 1/3 стакандан (65 гр.) овқатдан 15 дақиқа аввал кунига 3 маҳал қабул қилинг.
11. Карам барглари тухум оқи билан аралаштирилади. Кечаси компресс шаклида зарарланган жойларга қўйилади.
12. Ишдан кейин яқинроқ масофага секин юриб бориш оёққа анча дам беради, бадантарбия ҳам яхши наф келтиради.
13. Оёқни тез-тез илиқсувда совунлаб ювиб туриш керак. Сувда ялангоёқ юриш ҳам қон юришини яхшилайди ва томирларда қон тўхтаб қолишини камай-тиради.
14. Мойчечак гули - 2 қисм, уч рангли бинафша, ер уст-ки қисми - 1 қисм, қирқ бўғим, ер устки қисми - 1 қисм, далачой, ер устки қисми - 2 қисм, бўйимардон, ер устки қисми - 1 қисм, тирноқгул гули - 2 қисм, эман пўстлоғи - 1 қисм.
Юқоридаги тартибда дамлама тайёрланади ҳамда дамлама билан бир неча кун шикастланган жойлар ювилади ёки унинг устига дамламага докани ҳўллаб қўйилади.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 10.01.2016 22:39
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz