Saytni Yuklab bo'lmadi
• Иккита картошка бўтқасига 1 ош қошиқдан сут ва ўсимлик ёғи қўшиб, ниқоб тайёрланади. Ниқобни ёриқлар устига камида 15 дақиқага (қанча кўп бўлса, шунча фойдали) суртиб қўйинг. Сўнг илиқ сувда ювиб, ёғли крем билан қўлларингизни енгил уқаланг.
• 1 чой қошиқдан глицерин, асал, буғдой уни ва 2 ош қошиқ қайнатилган сувни аралаштиринг. Ниқобни қўлларга суртиб, 20-25 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг.
Терлашига қарши
• Қўллар терлашини бартараф этиш учун ички касалликларни даволаш керак. Уй шароитида эса денгиз тузларидан тайёрланган ваннадан фойдаланиш мумкин.
• 1 литр қайнатиб, илитилган сувга 1-2 ош қошиқ лимон шарбати қўшинг. Бу сувда қўлларни ванна қилиш фойдали.
• Кафтга тальк суртиб олиш ёки камфора спиртида артиш ҳам терлашни камайтиради.
Қизариш ёки кўкаришларга қарши
• Бунда қўл учун контраст ванналар яхши фойда беради. Ҳар куни 15 дақиқа давомида қўлларни гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ сувга солиб чиниқтириш лозим.
• Бундай муаммоли қўлларга ёғлилик даражаси юқори бўлган кремлар мос келади.