Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Тухумдон кистаси ҳақида 10 саволга-жавоб

Тухумдон кистаси турмушга чиқмаган қизларда ҳам, ҳомиладор аёлларда ҳам учраётган экан. Ҳўш, бунинг сабаби нима? Тухумдон кистаси аслида қандай юзага келади? Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.
 
Мутахассис: тиббиёт фанлари номзоди Севара Мирходжаева
 
ТУХУМДОН КИСТАСИ ҚАНДАЙ ЮЗАГА КЕЛАДИ?
 
Хавфсиз ўсма ҳисобланган киста (пуфак) организмда гормонал ўзгаришлар рўй берса ёки жинсий аъзоларда сурункали яллиғланиш (шамоллаш) касалликлари тўлиқ даволанмаса юзага келади. Баъзан турли инфекциялар сабаб бачадон шиллиқ қавати, тухумдон ва бачадон найларининг атрофи яллиғланади. Оқибатда эса шиллиқ  қават зарарланиб, бунинг ҳисобига ўша ерда суюқлик йиғилади. Бу эса киста пуфагини ҳосил қилиши мумкин. Баъзи таҳминларга кўра, ҳайз циклининг тартибсизлиги, қаттиқ асабийлашиш, аёлнинг зарарли одатлари ҳам киста келиб чиқиш ҳавфини юзага келтиради.
 
БЕЛГИСИ ҚАНДАЙ?
 
Тухумдон кистасини ҳайз олди оғриқлари ёки жинсий аъзолар шамоллаши билан фарқлаб олиш учун безовталикларга диққат қилинг. Ўсманинг дастлабки белгиси қориннинг пастки соҳасида санчиқли оғриқ билан намоён бўлади. Бунда қорин катталашгандай бўлиб,  тушунарсиз босимни ҳис этасиз. Айрим ҳолларда ҳайз цикли ўзгариб, ой кунларида бел ва қовуғ соҳасида оғриқ кучаяди. Бундан ташқари тез-тез пешоб ажралиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин бўшлиғининг қаттиқлашиши ҳамда юрак уриши тезлашиши мумкин.
 
ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ ИШОНЧЛИМИ?
 
Тўғри таҳлил ярим даво дегани, бежиз эмас. Агар юқоридаги каби безовталиклар бўлса, ўзбилармонлик қилиб УТТ текширувига эмас , дастлаб мутахассис ҳузурига йўл олинг. Шикоятларингиздан келиб чиқиб, шифокор қон ва пешобнинг умумий таҳлили ҳамда УТТ текшируви ўтказилишига кўрсатма беради. Кистани хавфли ўсмадан ажратиш имкони қийинлашса, компьютер томографияси буюрилади. Баъзан киста тури ва даражасини аниқлаш учун лапароскопия амалиёти ўтказилиб, жараённинг ўзидаёқ ўсма олиб ташланиши мумкин. Ҳасталик белгиси бачадондан ташқари ҳомиладорлик билан ўхшаш бўлгани учун айрим ҳолларда ҳомиладорликни аниқлашга доир тест ҳам ўтказилади.
 
МУОЛАЖА УЗОҚ ДАВОМ ЭТАДИМИ?
 
Бунинг учун киста турини аниқлаштириб олиш лозим. Тиббиётда тухумдон кистасининг асосан эндометриод ва фоликуляр турлари учрайди. Шифокор аниқланган киста турига кўра муолажа йўналишини белгилайди. Шуни унутмангки, кистанинг турига кўра муолажа давомийлиги фарқланиши мумкин. Хусусан:
 
Организмдаги гормонал ўзгаришлар туфайли пайдо бўлган кисталар, асосан, дори воситалари ёрдамида даволанади. Бунда ўсма сўрилиб кетади. Агар  киста кучли яллиғланишдан сўнг юзага келганлигини аниқланса, жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
 
Эндометриодлик киста эса секин-аста ривожлангани боис яққол белгилар сезилмаслиги мумкин. Ҳайзнинг оғриқли ўтиши ва одатдагидан узоқ давом этиши кистанинг илк аломатлари бўлиш эҳтимоли бор. Бу ҳолатда, асосан, гормонал препаратлар буюрилади.
 
Фоликуляр киста аёлларга қараганда, балоғат ёшидаги қизларда кузатилиб, гормонлар ажралишининг бузилиши оқибатида юз беради. Вақтида аниқланса, дори воситалари ёрдамида даволаш мумкин.
 
Ҳар бир аёл организми индивидуал эканлигини инобатга олиб, муолажа давомийлиги турлича белгиланиши мумкин.
 
ЯНА ҚАЙТАЛАНСА-ЧИ?
 
Ҳеч бир касалликка нисбатан қатъий қайталанмайди деган ташҳис қўйилмайди. Хасталикнинг такроран юзага келиш эҳтимоли ташқи омиллар ёки организмдаги ўзгаришлар туфайли содир бўлиши мумкин. Тухумдон кистасининг ўлчами ва турига кўра бемор ҳар 3-6 ойда шифокор кўригидан ўтиб туради. Мутахассис даволаниш ниҳоясига етказилганини айтгач, профилактика мақсадида бир йилда бир марта шифокор кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқдир.
 
ҚИЗЛАР НЕГА "КИСТА” БЎЛАДИ?
 
Болаликда ўтказилган инфекцион касалликлар, гелминтоз, лябля, камқонлик, қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар асорати ҳамда иммунитет сусайишига ҳисобига жинсий аъзолар меъёрида ривожланмаслиги мумкин. Бу эса тухумдон кистасини келтириб чиқарувчи омилдир. Ангина, тишлар яллиғланиши оддий кўрингани билан инфекция ўчоғи ҳисобланади. Агар балоғат ёшига етган қизингизда ҳайз цикли меъёрида бўлмай, турли ўзгаришлар билан кечса, назоратга олинг. Бордию киста аниқлангудай бўлса, ваҳима қилмай, мутахассисга учраб, даво чораларини бошланг. Керакли дори воситалари ёрдамида киста бартараф бўлиб, асорати қолмайди. Даволангандан сўнг турмуш қуриш, фарзанд кўриш масаласида ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
 
ҲОМИЛАДОРЛИКДА "ЁРИЛИБ” КЕТМАЙДИМИ?
 
Киста мавжуд бўлса, ҳомиладорлик юз бериши мушкул. Бордию ҳомиладорлик вақти бу каби ҳолат аниқланса, уни киста эмас ўсимта деб аташади. Ўсимта ортиқча безовталикларни келтириб чиқармаса ҳомиладорликнинг 16 ҳафтасида жарроҳлик амалиёти ёрдамида олиб ташланади. Йўқса, ҳомила катталашиши ҳисобига киста эзилиши, ёрилиши ёки буралиб қолиши мумкин. Бу эса она ва бола ҳаёти учун хавф туғдиради.
 
КЛИМАКС ДАВРИДА ҲАМ БЎЛАДИМИ?
 
Айрим аёллар наздида климакс даврида юзага келган ёки аниқланган кисталар ўз-ўзидан сўрилиб кетади. Аслида эса 40 ёшдан сўнг организмда турли ўсимталар юзага келиш мойиллиги ортади. Климакс аёл организмида бир қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бу эса тухумдондаги хавфсиз ўсмани хавфли кўринишга айлантириб юбориши мумкин. Қолаверса, уй шароитида мустақил даволаниш ҳам нотўғри! Климакс бошландими, киста ҳам борми вақтни кетказмай мутахассис ҳузурига йўл олинг. Ҳавотирланманг, давоси оддий ва ишончли.
 
"КИСТА ЎЗ-ЎЗИДАН СЎРИЛАДИ”МИ?
 
Тиббиётда оддий кисталар 2 ой мобайнида даволанади. Шу вақт ичида ҳажми кичрайиб борса, муолажа давом эттирилади. Акси бўлиб, киста ўлчами ўзгармаса ёки катталашиб борса, жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Даволовчи шифокор беморнинг шикояти ва умумий аҳволига кўра ҳар 10 кун ёки хафтада бир марта тиббий текширув ўтказади.   
 
 
Жарроҳлик амалиётидан қўрқманг!
 
Бугунги кунда ультратовушли скальпель, лазер муолажаси, лапораскопия каби  жарроҳликнинг замонавий усуллари қўлланилаётган бўлиб, бемор одатдагидан тезроқ соғайиши учун имкониятлар мавжуд.
 
"ИССИҚ” МУОЛАЖАЛАР МУМКИНМИ?
 
Ҳалқ табобатига мурожаат қилишдан олдин  шифокор билан маслаҳатлашинг. "Кистага қарши "гиёҳ ёки дамламаларнинг ҳаммаси ҳам фойда бермаслигини унутманг. Уй шароитида иссиқ ванна қилиш, турли қайнатмаларда чайиниш ҳам тавсия этилмайди. Киста хавфсиз ўсма бўлгани билан турли омиллар сабаб хавфли турга айланиши ҳеч гап эмас.
 
ҲАСТА БЎЛМАЙСИЗ, ҚАЧОНКИ....
 
Жинсий аъзоларда яллиғланиш ҳолатларига йўл қўймасангиз;
 
Безовталиклар, ҳайз оғриқлари, тана вазнига диққат қилсангиз;
 
 Қиндаги ажралма рангига, қачон ва қай тарзда юз бераётганига эътибор берсангиз;
 
Бир йилда 2 марта гинеколог кўригидан ўтсангиз, нафақат тухумдон кистаси балки аёлларга ҳос бошқа касалликлардан ҳам ҳоли бўласиз.
 
Самира Улуғбекова тайёрлади.
 
Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 21.02.2015 20:55
- Категория: Ayollarga Maslahat!, Qizlarga Maslahat, Salomatlik va Tibbiyot, Ayol va Qizlar Tibiyoti!
Рекомендуем
САЛОМ ТУРМУШГА ЧИККАНИМГА 7 ЙИЛ БУЛДИ ФАРЗАНДИМИЗ ЙУК 4 ЙИЛ ОЛДИН ЭНДОМЕТРИОДНИЙ КИСТА БУЛИБ ОЛДИРГАНМАН ХАЙЗИМ ХАР ОЙ 27-28КУНДА НОРМАЛНЫЙ 3КУН КЕЛАДИ

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz