Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Yurak Kasaliklari Irsiyatga Bog'liqmi

Муштарийларнинг юрак қон-томир касалликлари ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Равшанбек ҚУРБОНОВ жавоб берди.

1. Ш.ҲОЖИЕВ, Сурхондарё вилояти:

— Юрак блокадаси нима? У қандай усулда даволанади? У ўпка шишига олиб келиши мумкинми?

— Юракда унинг фаолиятини меъёрлаштирувчи махсус электр импульсларини ўтказувчи тизим мавжуд бўлиб, бу юрак камералари кетма-кетликда қисқаришини таъминлайди. Баъзан импульс ўтиши тўлиқ ё нотўлиқ бузилиши — блокада бўлиши мумкин. Бу — ревматизм, миокардит, юрак ишемик касалликлари оқибатидир. Блокадалар электрокардиограмма ёрдамида аниқланади, бўлмачалар, қоринчалараро ва қоринчалар ички блокадалари кўринишида фарқ­ланади. Ўпка шиши асосан қоринчалар ва бўлмачалар аро тўлиқ блокада ҳолларида учрайди. Бу кўпинча оғир касалликлар асорати бўлади.

Юрак блокадаларини даволаш мумкин. Асосан сунъий кардиостимуляторлар ёрдамида даволанади. Аммо юракда қандай турдаги блокада мавжудлиги махсус замонавий текширишлар ёрдамида аниқланади. Масалан, булар ЭКГ­ни суткалик ёзиб олиш, сунъий стимуляция текширувларидир. Марказий Осиёда ягона аритмиялар мураккаб турларини даволаш бўлими бизнинг марказда мавжуд.

2. Шерзод ИНОҒОМОВ, Денов тумани:

— Овқат тановул қила олмаслик юрак фаолияти ритмини бузиши мумкинми?

— Мумкин. Бу электролит, гормонал мувозанат бузилиши кабилар ҳисобига бўлиши мумкин. Овқат емасликка олиб келувчи омилнинг (қаттиқ асаб стресслари) ўзи ҳам ритм бузилишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, ҳаддан ташқари кўп овқат истеъмол қилиш ҳам маром бузилишига сабаб бўлади. Аммо юрак ритмининг бузилиши махсус кардиологик текширишлар орқали аниқланиб даво чоралари белгиланади.

3. Расул ТОЛИБЖОНОВ, Қарши шаҳри:

— Кардиостимулятор юрак фаолиятини тўлақонли ишлашини кафолатламайди, дейишади. Шу тўғрими?

— Кардиостимуляторларни ўрнатиш оғир хасталиклар оқибатида юрак фаолияти кескин сусайиши ва асосий кундалик эҳтиёжларни таъминлай олмаслиги сабабли беморларга тавсия этилади. Фан-техника ривожи туфайли  сўнгги авлодга мансуб стимуля­торлар биринчи авлод мосламаларига нисбатан анча мукаммал, қулай, кўп функцияли ва хавфсиз. Лекин энг замонавий кардиостимулятор ҳам организмнинг юрак фаолиятига қаратилган барча табиий эҳтиёжини тўлақонли таъминлай олмаслиги аниқ.

4. Муҳаррам НОРҚУЛОВА, Андижон вилояти:

 

— Юрагим худди кўксимда тошдек бўлиб турганга ўхшайди. Унинг қаттиқлигини ҳис қиламан. Баъзан оғриқ сезаман. Шифокор юрак ишемияси ташхисини қўйган. Тавсия қилган дори-дармонларни қабул қилсам ҳам фойда бермаяпти. Бу нимадан бўлиши мумкин?

— Бундай ҳолатларда умумий амалиёт шифокори эмас, балки тор мутахассис-кардиологга мурожаат қилиш лозим. Сизни безовта қилаётган шикоятлар негизида ётган касаллик юрак ёки бошқа аъзолар билан боғлиқлигини аниқлаш учун қўшимча ташхис усуллари мавжуд. Масалан, ЭхоКС, ХМ ЭКГ, ВЭМ синамаси, коронарография ва бошқа замонавий усуллар бу масалада тўлақонли маълумот беради.

5. Муҳаррам НОРҚУЛОВА, Андижон вилояти:

 

— Юрагим худди кўксимда тошдек бўлиб турганга ўхшайди. Унинг қаттиқлигини ҳис қиламан. Баъзан оғриқ сезаман. Шифокор юрак ишемияси ташхисини қўйган. Тавсия қилган дори-дармонларни қабул қилсам ҳам фойда бермаяпти. Бу нимадан бўлиши мумкин?

— Бундай ҳолатларда умумий амалиёт шифокори эмас, балки тор мутахассис-кардиологга мурожаат қилиш лозим. Сизни безовта қилаётган шикоятлар негизида ётган касаллик юрак ёки бошқа аъзолар билан боғлиқлигини аниқлаш учун қўшимча ташхис усуллари мавжуд. Масалан, ЭхоКС, ХМ ЭКГ, ВЭМ синамаси, коронарография ва бошқа замонавий усуллар бу масалада тўлақонли маълумот беради.

6. Зулфия ФАХРИТДИНОВА:

— Чап кўкрагим устида ва баландроқ қисмида, яъни бўйнимга қадар қаттиқ оғриқ ҳис этяпман. Нафас олишим қийинлашгандай бўлади. Сиқилсам, асабийлашсам ҳам кўп ҳолларда чап кўкрак қафасимда оғриқ ва қўлларимда қалтираш рўй беради. Бу нимадан далолат беради?

— Сиз таърифлаган клиник манзара юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси хасталигига хос. Албатта, кардиологга мурожаат қилишингиз керак. Функ­ционал-лаборатор таҳлиллар асосида якуний ташхис қўйилиб, даволаш белгиланади.

7. Н.АЛИЕВА, Хўжайли тумани:

— Гоҳида қаттиқ қўрққанлиги сабаб, «юраги тушибди», деб эскича даволаниб юрганларни эшитиб қоламиз. Юрак тушиши, дегани нима? Тиббиётда бу қандай ифодаланади?

— Тиббиётда бу ҳол вегето-томир дис­тонияси ташхисига мос келади, аммо бошқа хасталиклар кўринишида ҳам кечиши мумкин. Кучли стресс оқибатида  асаб (нерв)бошқарув тизимида мувозанат бузилиб, юрак фаолиятида  ўзгаришлар, яъни маром бузилиши, қон босими ўзгариши, оғриқлар пайдо бўлиши, қўрқув, ваҳима, тушкунлик аломатлари турли даражада намоён бўлади. Бундай пайтда невролог ва кардиолог маслаҳатини олиш зарур.

8. Н.ЖУМАНИЁЗОВА:

— Укам 20 ёшда. 12 ёшида шифокорлар юрак касаллиги ташхисини қўйиб, шунга қарши даво чораларини кўришган. Аҳволи оғирлашгач, пойтахтга олиб келганмиз. Бу ердаги шифокорлар укамда юракка оид ҳеч қандай касаллик йўқлигини, даво чораларини тўхтатишни буюришган.  Ҳақиқатдан ҳам укамнинг аҳволи яхшиланиб, ўнгланиб кетди. Аммо ривожланиши жуда секинлашиб, бўйи ўсмай қолди. Бунга нотўғри даво сабаб бўлган бўлиши мумкинми?

— Аксарият юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлланиладиган  дори воситалари ўсиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига кўра, ҳар бир дори воситалари қутисидаги йўриқномада  уни қабул қилганда ривожланиши мумкин бўлган салбий, ножўя таъсирлар кўрсатилиши шарт. Қабул қилинган даво чоралари аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли биз сизга дори йўриқномаси билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз. Укангизни эндокринологга кўрсатиб, ўсмаслик сабабини аниқлашингиз зарур.

9. Илҳом САИДҚУЛОВ, Тошкент вилояти:

 

— Юрак қон-томир касалликлари ирсиятга боғлиқми? Масалан ота шу касаллик билан оғриган бўлса, фарзанди ҳам шу хасталикка мо­йил бўладими?

— Юрак қон-томир касалликлари тўғридан-тўғри отадан фарзандига ўтмайди. Лекин ота-онада 50-60 ёшгача юрак касаллиги аниқланган бўлса, уларнинг фарзандларида бу хас­таликка мойиллик юқори бўлади.

10. Н.ШАРИФЖОНОВА:

— Ўрик юрак касалликларига даво дейишади. Шу тўғрими? Умуман, юрак бақувват бўлиши учун нимага кўпроқ эътибор қаратиш лозим?

— Ўрик таркибида кўп витамин ва минераллар мавжуд, уни истеъмол қилиш фойдалидир. Ўрик таркибида калий моддаси кўплиги туфайли юрак касалликларида самара беради. Ўрик ошқозон-ичак, асаб, нафас тизими касалликларига ҳам даво. Ўрикни қандли диабет касаллигида 1-2 тадан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки таркибидаги сахароза қондаги қанд миқдорини оширади.

Умуман, юрак соғлом бўлиши учун жисмоний тарбия билан шуғулланиш, кўпроқ пиёда юриш, кўкатлар, мева-сабзавотларни ҳар куни истеъмол қилиш керак.

11. Дилором, Тошкент шаҳри:

 

— Ёшим 58 да. Юрсам, нафасим тиқилиб, бошим айланиб, юрагим тез уриб қолади. Ўтирсам, ҳаммаси жойидадай. Бу юракданми ё бошқа сабаби борми?

— Сиздаги бу белгилар юрак, нафас олиш тизими, камқонлик ва бош­қа касалликларда кузатилиши мумкин. Бу симптомлар юрак касаллиги ёки бошқа сабаб билан боғлиқлигини фақат сиз билан бевосита мулоқот қилиб, текширувлардан кейингина айтиш мумкин.

12. Г.МАТНИЁЗОВА, Урганч шаҳри:

 

— Юракка сунъий клапан қўйиш инсон умрини узайтиради, де­йишади. Агар бу тўғри бўлса, умр қанчага узайиши мумкин?

— Юрак сунъий клапани юрак клапани нуқсонларида кўрсатма бўйича, нуқсоннинг оғирлик даражасига қараб қўйилади. Албатта, жарроҳлик амалиётидан мақсад бемор умрини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашдир. Аммо умрнинг уза­йиши фақат клапан қўйилиши билан эмас, балки нуқсонга олиб келган асосий касалликнинг ва ёндош хасталикларнинг кечиши, беморнинг даво муолажаларини ўз вақтида тўғри қабул қилишига боғлиқ.

13. И.АЛИМЖОНОВ, Хатирчи тумани:

— Томирларнинг йирик ёки майдалигига қараб одамнинг юраги қандай ишлашини билса бўладими?

— Одамдаги тери остидаги кўриниб турган томирлар – юзаки вена томирларидир. Бу томирлар ҳар бир инсонда ҳар хил диаметрда бўлади ва юрак фаолияти билан боғлиқ эмас. Юракнинг айрим бир касалликларида бўйин вена томирлари кенгайиб кетади ва бу касалликнинг оғир даражасини билдиради. Аҳамияти — юқори томирлар артерия томирлари ҳисобланиб, улар барча органга кислородга тўйинган қон олиб боради.

 

Гўзалой МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 11.01.2016 22:39
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot
Рекомендуем
Raxmat

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz