Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Yuzdagi Ajinlar Felimizdanmi

Юзингизда майда ва узун кўринишдаги ажинлар кўп бўлса, бу сизнинг аниқ мақсадга эга, режали эканлигингизни билдиради. Кўзнинг ташқи бурчагидан юқорига қараган ажинлар ҳаётда ўз ўрнини топадиган, атрофидагиларнинг ҳурматини қозона оладиган аёлларга хос.

Лаб атрофидаги «ўрдак панжаси» шаклини эслатувчи ажин оптимистик характерингиздан дарак беради. Бу тоифа аёллар ўзгалар дардига шерик бўлади, ўзи  қолиб, бировнинг муаммосини ҳал этиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Икки қош ўртасидаги чуқурча тақдирнинг сиз учун атаган синовлари ҳали олдинда эканлигини англатиши мумкин. Ташвишланманг! Қош ўртасидаги йирик ажин кўп ҳолларда юқори мартабага эришиш, парвоз онлари ва бахтли турмуш билан ҳам ифодаланади.

Қошнинг фақат бир тарафига қараб йўналган ажин сојлигингиздаги ўзгаришлардан огоҳлантиради. Шахсий ҳаётда эса ҳаммаси яхши ва сиз кутгандек бўлишига ишорадир.

Пешанадаги  ингичка, билинар-билинмас ажинлар феъл-атворингизнинг ўзгарувчан эканлигини билдиради. Бу тоифа аёллар дид борасида бошқалардан ажралиб туради, ўзи ҳам, ҳаёти ҳам гўзал бўлиши учун тинмай меҳнат қилади.

Бурундан лаб атрофига қараб йўналган ажинлар аёлнинг ўзига хос характеридан дарак беради. Унинг хафа бўлгани ҳам, хурсандлиги ҳам сезилмайди.

Юз қисмларидаги ёшга доир текис, аниқ ва чуқур жойлашган ажинлар соҳибасининг феълига эркаклар ҳам ҳавас қилса арзийди. Уларда шижоат, јайрат ва мақсад сари интилувчанлик бор.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 21.02.2015 20:29
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot, Psixologiya
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz