Saytni Yuklab bo'lmadi
Ҳар баҳор ойларида ёки ёз бошида болаларда қуйидаги белгилар кузатилади: доимий чарчоқлик, уйқучанлик, асабийчанлик, инжиқлик, сочлар тўкилиши, лабларда ёриқлар пайдо бўлиши, тирноқлар синиши ва уларнинг мўртлиги. Бу белгилар биргаликда авитаминоз касаллиги белгилари ҳисобланади.
Маълумот ўрнида:
Дарвоқе.
Шифокорларнинг айтишича, авитаминоз ҳолати мавсумий касаллик ҳисобланмасдан, балки болаларда йил бўйи учраб туради. Бунинг асосий сабаби болаларни норационал овқатлантириш, сифатсиз консерваланган маҳсулотларни қабул қилиш, ноқулай экологик муҳит ҳисобланади.
Буни биласизми?!
А ва D витаминларини мустақил ҳолда қабул қилиш мумкин. Аммо бу витаминларнинг организмда миқдори ошиб кетиши турли касалликларга олиб келади.
Масалан: организмда А витамини кўпайиб кетганда суяк тўқимаси касаллилкарига олиб келади. Болалар организмида D витамини ошиб кетиши эса юрак, буйрак ва суяк тўқималари учун хавфлидир.
Қуйидаги жадвалда витаминларнинг номлари, кунлик эхтиёж миқдори ва танқислик белгилари кўрсатилган: