Қизингизга ўргатишингиз керак бўлган 32 ишлар рўйхати.
- Авваламбор ўзингни сев!
- Ўрта мактаб – бу ҳали ҳақиқий ҳаёт эмас. Бунга тайёр бўл.
- Ҳаётинг давомида турли характердаги қизларни учратасан. Ўзингни улардан устун қўйда, ўз йўлингда давом эт.
- Агарда яхши дўст топа олсанг, қанчалик узоқда бўлишларингга қарамай ушбу дўстликни сақлашга ҳаракат қил.
- Нарсалар сени бахтли қила олмайди.
- Ҳеч кимни танқид қилма, аммо танқидларга доим тайёр тур. Бошингни кўтариб юр, азизам!
- Ўз бувингни яхшилаб билишга урун.
- Ҳеч қандай муаммо билан дунё тугаб қолмайди.
- Ўз жангингни танла, аммо унутма, барча нарса жанг қилишга арзимайди.
- Ҳеч ким билан ўзингни таққослама, улар ҳеч қачон сендек бўла олишмайди.
- Бирон кишини қанчалик севишингдан қатъий назар, ўзингни йўқотмасликка ҳаракат қил.
- Гапир. Ўз овозингни топ ва уни ишлата бил!
- “Йўқ” деган сўзни ўрган ва уни ишлатишдан қўрқма.
- Сен, ўз ҳаётинг ҳақида ҳикоя ёзишингга тўғри келади, уни бахтли сарлавҳалар билан безатишга ҳаракат қил.
- Ҳеч қачон эркак кишини орқасидан югурма, у сени ўзи топсагина тўғри бўлади.
- Комплименларни тўғри қабул қилишга ва уларга ишонишга ўрган.
- Доим ҳалол бўл.
- Ўзлигингча бахтли бўл, ёлғиз қолишдан қўрқма.
- Ҳеч қачон нимани ҳис қилишингни айтишдан қўрқма.
- Баҳслашиш мумкин, аммо 9-қоидани эсла.
- Қўлингга нима тушса ўқи, ўрган. Билм – бу куч!
- Агарда сен танлаган йигитнинг хонасида китоб бўлмаса, ундан қоч.
- Доим ўзингни ҳимоя қилиб бил. Доим!
- Сен бировнинг мулки эмассан!
- Омадсизликка учрашдан қўрқма. Айнан улар кўп нарсани ўргатади.
- Ҳеч қачон бошқалар билиши керак бўлмаган гапингни смс қилиб жўнатма, бир кун келиб юзага чиқиши ҳеч гап эмас.
- Бошқаларга баҳоналарсиз ёрдам бер, яхши ишлар бахт олиб келади.
- Меҳрибон бўл, ҳаётда шундай ҳам ёвуз одамлар тиқилиб ётибди.
- Ўз ички ҳиссиётларингга доим ишон. Доим!
- Мулойим бўл.
- Гапларингдан кўра, ҳаракатларинг сен ҳақида кўпроқ гапиради.
- Ўз ҳиссиётларингни яширма, уларни бўлишишнинг йўлини топ.
Барчангизга ҳаётда ақлли қизнинг ота – онаси бўлиш насиб этсин, деб қолувчи Сизнинг Moqina.Netингиз.
Зарнигор Хаятова