Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Egizaklar Qanday Paydo Bo'ladi

Эгизак фарзандли бўлишни орзу қилмаган оила бўлмаса керак. Аммо бу бахт ҳамма ота-онага ҳам насиб қилавермайди. Қуйидаги мақолада қандай омиллар эгизак фарзанд туғилишини рағбатлантириши баён қилинади.

30-38 ёшли ва 2-3 туғуруқни бошидан ўтказаётган аёлларда эгизак фарзанд кўриш фоизи ортади. Тиббий адабиётларга мурожаат қиладиган бўлсак, эгизак фарзандлар туғилиши 95 фоиз наслга, 5 фоиз эса тухумдонларни гормонал препатлар билан стимуллаштиришга боғлиқ. Амалиётда бир неча йиллар фарзандли бўлолмай, даволаниб юрган аёлларнинг кейинчалик эгизак фарзанд кўриши кўп кузатилган.

Шунингдек, вегетарианлардан кўра гўшт ва гўшт маҳсулотларини доимий истеъмол қилувчи аёллар кўпроқ эгизак фарзанд кўриши исботланган. Ҳозирда ЭКО (бачадондан ташқарида уруғлантириш) усули орқали ҳам ҳомиланинг жинси ва сонини (эгизак ёки битта) олдиндан режалаштириш мумкин.

Ҳомиланинг эгизаклигини 4-ҳафтадан бошлаб аниқлаш мумкин. Одатий ҳомиладорлик даври 40 ҳафтани ташкил этса, эгизаклар 34-35, 37-38 ҳафтада дунёга келишади. Ҳомиладорлик жараёнининг кечишида эса кескин фарқлар кузатилмайди.

Аммо эгизак фарзанд кутаётган аёлнинг ички аъзоларида бошқа ҳомиладор аёлларга қараганда кўпроқ ўзгаришлар кечади: бачадон одатдагидан кўпроқ кенгайиши натижасида бошқа аъзолар, буйраклар фаолиятига оғирлик тушади, пешоб кўпроқ ажралади ва оёқларнинг шишиши кузатилади. Ошқозон фаолияти бузилиб, овқат ҳазм қилишга қийналади, диафрагма (кўкрак ва қорин ўртасидаги мушак) юқорига кўтарилиб, юрак-қон томир тизими ўз вазифасини мукаммал бажаролмай қолади. Аёлда ҳолсизлик, тез чарчаш, юрак уриши тезлашиши кузатилади.

Эгизак фарзанд кутаётган аёллар кўпроқ овқатланиши, протеин, углевод ва витаминларга бой маҳсулотлардан ҳам кўпроқ истеъмол қилиши, темир ва фолий кислоталарини қабул қилиши, кундузи ҳам 2-3 соат дам олиши лозим. Туғуруқ пайтида уларда асосан преклампсия (ҳомиладорлик даврида танада шишлар пайдо бўлади, қон босими кўтарилади ва сийдикда оқсил пайдо бўлади) ва гидроамнион (кўпсувлилик) каби асоратлар кузатилиши мумкин.

Эгизакларда ҳам туғуруқ табиий усулда бўлгани яхши. Аммо гўдаклар она қорнида нотўғри жойлашган ёки биринчи туғуруқ бўлса, бундай вазиятларда жарроҳлик усули қўлланилади.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 21.02.2015 20:35
- Категория: Boshqa Foydalilar!
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz