Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Китобни тез ўқишни қандай ўрганиш мумкин?

Яхши китоблар кўп. Йўқ, унақа эмас. Жудаям кўп. Ҳаттоки ҳафтасига биттадан китоб ўқиганингизда ҳам барча яхши китобларни ўқиб чиқишга улгурмайсиз. Шунинг учун ҳам китобни тез ўқишни ўрганиб олиш фойдадан холи бўлмайди.

Принстон университети ўқитувчиси Эбби Маркс-Билнинг “10 кун ичида китобни тез ўқишни ўрганиш” китобида тез ўқишни ўрганиш борасида амалий маслаҳатлар берилган.

Ўқиш ва ахборотни эслаб қолиш учун муҳим шартлар

Маркс-Билнинг айтишича, ўқилган маълумот қисқа муддатли хотирага тушади ва бир неча кун давомида сақланиб туради.

Агар киши ўқиётган ахборотининг маъносини тушунса у яхшироқ эсда қолади. Сарлавҳалар, изоҳларни ўтказиб юбормаслик керак – улар гап нима ҳақида эканлиги борасида яхшироқ тушунча беради.

Халақит берадиган хатолар

Китоб ўқиш ҳам худди малака сингари доимо ошиб боради. Афсуски, биз мактабни битиришимиз билан китоб ўқимай қўямиз. Аслида эса тез-тез китоб ўқиш фойдали.

Маркс-Бил тез ўқишга халақит берадиган учта хатони келтириб ўтади:

  • Матнни овоз чиқариб ўқиш.
  • Китоб ўқиётганда бошқа нарсаларга чалғиш.
  • Ўқиб бўлинган сатрни қайтадан ўқиш.
  • Биринчи хатодан қутулиш осон: овоз чиқариб ўқишни бас қилиш керак.
  • Бошқа нарсаларга чалғимаслик учун эса смартфон, телевизор ва шу каби чалғитувчи нарсалардан узоқроқда бўлиш керак.
  • Ўқиб бўлинган матнни қайтадан ўқиб юбормаслик учун эса ўқиб бўлинган сатрни чизғич билан тўсиб ўқишда давом этиш керак. 

Тез ўқиш усули

Кейинги сатрга ўтаётганингизда кўзингизни сатр бошига эмас, бир сантиметр ўнгга қаратинг. Сатр охирида ҳам сўнгги сантиметрга кўз ташламанг.

Сизга худди ҳар бир сатрнинг боши ва охири кўринмаётгандек туюлади. Лекин аслида сиз уларни ўқий оласиз. Натижада ҳар бир сатрда нигоҳнинг тўхташ ҳолати камаяди.

Танаффуслар 

Китобда шунингдек, мутолаа учун энг оптимал вақт 20 дақиқа эканлиги айтилади. Тадқиқотларда аниқланишича, 20 дақиқадан сўнг мия ахборотни қабул қилиши қийинлашади. Лекин бу фикрга кимдир қўшилмаслиги ҳам мумкин. Чунки айрим китобларни ўқишни тўхтатиш учун 20 дақиқа ҳам кифоя қилса, айрим китобларни соатлаб ўқисангиз ҳам қўлингиздан қўйгингиз келмайди.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 13.10.2015 19:23
- Категория: Boshqa Foydalilar!
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz