Агар ипак кийим рангини йўқотган бўлса, 2 ош қошиқ сирка солинган 10 литр сувга 5 дақиқага ботириб қўйинг. Сўнг олиб, суви оқиб бўлганидан кейин қуруқ, тоза чойшабга ўраб қўйинг. Ипак матони сиқмаслик кераклигини унутманг.
Ипак кийимларни совунли аралашмага ивитиш керак. Агар либос ўта ифлосланган бўлса, 10 литр сувга 10 мл. миқдорда ичимлик содаси ёки новшадил спирти қўшинг.
Ипакдан тикилган либос юмшоқ бўлиши учун ловия, дуккаклилар ёки буғдой қайнатмаси билан чайиш даркор.
Табиий мўйнани хеч қачон чўтка билан тозалаш, тараш мумкин эмас. Тенг миқдордаги сирка, спирт ва сув аралашмасини ифлосланган жойга суртиб, тезда тоза мато билан артиш керак.
Мўйнага жило бериш учун уни буғдой ёрмаси (манная крупа) ёки картошка крахмали билан ишқалаб, сўнг яхшилаб қоқиб ташлаш керак.
Йод доғини кетказиш учун кийимни аввал намлаб, кейин устидан крахмал сепиб қўйиш керак. Доғ дарров кетмаса, муолажани бир неча марта такрорлаш мумкин.
Янги жинсини юмшатиш учун сувга ярим стакан туз қўшиб ивитиб қўйиш керак.
Шимларнинг ювганда ранги учмаслиги учун уларни кир ювиш машинасига солмаслик керак. Уларни илиқ сувда, қўлда ювиш, ва чайганда қаттиқ сиқмаслик лозим.