Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Овқат мазали бўлиши учун 5 тавсия

  1. Қозонга ёғ солишдан аввал уни бироз оловда тобланг. Шунда қозондаги намлик кетиб микроблардан фориғ бўлади.
  2. Сабзавотлар тобида қовурилишига аҳамият беринг. Ҳатто овқат масаллиқлари ҳам яхши қовурилса мазали чиқади.
  3. Суюқ овқатга зиравор солишга шошилманг. Аксарият аёллар шўрвани ҳам зира, мурч ва кашнич уруғи билан сийлаб, асл таъмини бузиб қўйишади.
  4. Овқат сузишдан сал аввал унга майдаланган саримсоқпиёз ва кўкат қўшинг. Шунда улар ўз таъмини йўқотмай, овқатга таъм беради.
  5. Ниҳоят овқатни сузиш онлари ҳам яқинлашмоқда. Унинг тузини аввал ўзингиз татиб кўринг, сўнг сузинг. Энг муҳими, овқатнинг кўриниши аъло бўлиши лозим. Уни кўкатлар билан ҳам сийлаш ёдингиздан чиқмасин.

Котлетлар яхши қизариши учун

Котлетлар яхши қизариши ва мазали бўлиши учун қиймага майда тўғралган, хом ва салгина қовурилган пиёз (тенг миқдорда) ҳамда бироз хом картошка қўшиш керак. Қолаверса, котлетни қовуришда аввалига олов баланд бўлиши керак. Бу котлетлар усти қизариб, пўстлоқ ҳосил қилиши ва ичидаги шираси оқиб кетмаслигини таъминлайди. Иккала томони шу усулда қизартириб олингач, ўртача оловда пиширишни давом эттириш лозим.

Балиқни маромига етказиб қовурамиз.

Уй бекалари кўпинча балиқни қовураётганда унинг майдаланиб кетишидан нолишади. Балиқ тилла рангга кириб мазали пишиши учун қовуришдан 10-15 дақиқа олдин уни сочиқ билан артиб, қуритиб, дарҳол тузлаб қўйиш керак. Шунингдек балиқ қовураётганда ҳиди жуда кучли бўлмаслиги учун ўсимлик мойига битта хом картошка (тозалангани)ни бўлакларга бўлиб солиш керак.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 10.04.2016 02:49
- Категория: Ro'zg'or Maktabi!
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz