Saytni Yuklab bo'lmadi
Достоевский рус қалбининг туб-тубига кириб бора олган ёзувчидир. Уни ҳақиқий “қалам психологи”, инсон қалби тадқиқотчиси деб аташарди, чунки у барча қаҳрамонларининг ҳиссиётларини ўз бошидан кечирарди.
Унинг қаламига мансуб ҳикматли иборалар ёзувчининг ҳақиқатан ҳам инсон руҳи тадқиқотчиси бўлганлигидан далолат беради.
Ҳеч ким биринчи қадамни ташламайди, чунки ҳар бир киши бошқалар бунга жавоб қайтаришмайди деб ўйлайди.
Бахт бахтда эмас, унга етишишда.
Ҳар бир нарсанинг ўз хавфли чегараси бор; бу чегарадан бир марта чиқдингми, ортга қайтишнинг имкони бўлмайди.
Бахтга осонлик билан эришилмайди, у қийинчилик эвазига қўлга киритилади.
Ҳақиқий севган қалбда рашк севгини ўлдиради ёки севги рашкни ўлдиради.
Инсонни йўқ қилиш осон: уни қилаётган иши ҳеч кимга керак эмаслигига ишонтириш кифоя.
Дўстим, ёдингда тут, жим туриш яхши, хавфсиз ва чиройли.
Асарлари шуҳрат қозонмаган ёзувчи осонгина танқидчига айланади: ахир кучсиз ва бемаза вино яхши сиркага айланади.
У ақлли одам, лекин ақлли иш қилиш учун биргина ақлнинг ўзи етарли эмас.
Агар мақсад сари йўлга чиқсангу сенга ҳуриётган итга тош отиш учун тўхтасанг, ҳеч қачон мақсадингга етолмайсан.
Мақсадсиз ҳаёт тўхтайди.
Дунёни гўзаллик қутқаради.
Катталар болалар энг оғир вазиятларда ўта муҳим маслаҳат беришлари мумкинлигини билишмайди.