Saytni Yuklab bo'lmadi
1. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт йўли бор. Бировнинг қаричи бировники билан тўғри келмаслиги табиий. Бизда, яъни шарқда гап-сўзга жуда кўп эътибор берилади деб ўйлайман. Аммо бу қанчалик тўғри билмадим. Балким баъзи – бир мухлисларимиз атганларидек ғарбона қарашларимни бўлишаётгандирман. Лекин ҳақиқатдан ҳам ғийбатларга эътибор қилмай яшасангиз бу ҳаётда яшаш анча осон бўлиб қолармиди…
Анжелина Джоли ўз интервюларидан бирида актрисаликни бошлаётган даври кўп танқидларга учрагани ҳақида гапириб берганди. Кўпчилик уни бошқа касбни танласа омади кўпроқ ошиши ва фақатгина иккинчи даражали актрисаликдан бошқасига ярамаслиги ҳақида айтган. Аммо у чекинмади, бошқаларга ва асосийси ўзига нимага қодир эканлигини кўрсатди.
2. Қанчалик оғир бўлмасин ҳаётингиздаги муҳим қарорларни ўзингиз қабул қилинг. Майли яқинларингиз фикрларини эшитинг, ўйланг. Бироқ охирги фикрни ўзингиз қабул қилинг. Ўзингизнинг ички овозингизга таянинг.
Ҳаёт биз ўйлаганчалик мангуга эмас. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди ахир. Шунинг учун одамларнинг гапини ўйлаб, ишни ёки турмуш ўртоқни танлагандан кўра, ўзингизнинг фикрларингизга таяниб танлаганингиз мақул. Ҳаётда бир марта яшаймиз, севган ишда ишлашга ҳақлимиз. Бундан ташқари ёнингизда севган инсонингиз бўлиши жуда муҳим деб ўйлайман.
3. Қанча урунманг, ҳаракат қилманг, барчани юрагини бирдек топа олмайсиз. Сиз шоколад эмассизки барча сизни ёқтирса. Шунинг учун ҳам ўзингиз бўлмаган инсон бўлишга асло ҳаракат қилманг.
Шанчаки яшашда давом этинг. Бировларга ёрдам беринг, қўлингиздан келмаса бировларга озор берманг. Лекин бир нарсани унутманг, қанчалик тўғри яшашга ҳаракат қилинг шунчалик сиз ҳақингизда гаплар кўпаяди.
4. Сиз ҳақингизда гапларни кўпайтиришаяптими, демак сиз олдиндасиз, деган бўлар эдим. Чунки ҳамма ҳақида ҳам ғийбат қилишмайди. Бундан ташқари фақат ҳеч кимга кераксиз одамни ғийбат қилишмас экан.
Ҳақиқатдан ҳам мантиқан тўғри фикр. Шунинг учун “Энди нима қилдим” дегандан кўра мазза қилиб яшанг. Кўпроқ кулинг, вақтингизни чоғ ўтказинг. Хуллас ўша – ўша гап бахтли бўлинг!
Бировларнинг гапи деб яшаманг, ўзингиз учун яшанг. Кунингиз хайрли ўтсин, деб қолувчи Сизнинг Moqina.Netингиз
Зарнигор Хаятова