Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Kechagi va Bugungi dunyoning farqi!

Дарҳақиқат, ҳаёт бир жойда турмайди, биз ҳам вақт ҳам доимо ҳаракатда бўламиз. Баъзида ўзгаришлар шунчалик тез юз берадики, уларга мослашгунимизча яна янги ўзгаришлар содир бўлади.

Масалан, бундан 10 йил илгариги мобиль интернетни олайлик. Тезлик қанчалар паст эди. ҚимматMMSлар-чи?  

Биз сизларни илгариги ва бугунги ҳаётимиздаги ўзгаришларга назар солишни таклиф этамиз.

Мобиль телефон

Мобиль телефон ихчам қурилмани эмас, рацияни эслатарди. Уни аёллар сумкасига зўрға сиғдириш мумкин эди, қўлда кўтариб юришни эса айтмаса ҳам бўлади.

Ўйинлар

Танлов имконияти жуда оз эди... Энг кенг тарқалган ўйин «Илон» эди. У бугунги Angry Birds каби қойилмақом графикага эга бўлмаса-да, ҳамма «Илон» ўйинини ўйнаб завқланарди.

Техномания

Илгари техник жиҳатдан қулайлик яратиш учун магазиндаги деярли ҳамма буюмни сотиб олишга тўғри келарди. Фотоаппарат, видеокамера, пейжер, ўйин приставкаси, электрон китоб, шахсий компьютер, плеер, калькулятор, GPS-навигатор — буларнинг бари ҳозирда миттигина смартфонингизда мужассам. Ҳақиқий фантастика!

Интернет

Эсингиздами, илгари компьютер клубларида ҳам секин ишлайдиган интернет бўлар, соатлаб ўша ерда ўтирардик. Ҳозир эса интернетга чўнтагимиздаги телефон орқали бемалол кира оламиз.

Тармоқ

Илгари антенна яхши чиқадиган жой изланарди, ҳаттоки бу мавзуда реклама роликлари ҳам ишланганди.

Ҳозир эса ҳаттоки 4G тармоғи ҳам йўлга қўйилмоқда.

Мулоқот

Эсингиздами, илгари кимдир ҳисобидан пул ечилишидан хавотир олиб икки сония гапириб телефонини ўчирар ёки арзонроқ деб тунги тарифга уланарди. Суҳбатдошимизни кўриш учун эса MMSдан фойдаланардик. Ўша пайтларда Viber, Skype ва WhatsApp ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 24.04.2016 21:25
- Категория: Dunyo Haqida Faktlar
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz