Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Qiyinchiliklarni Yenga Olgan Kichkintoy

Флорида штатининг Таварес шаҳрида яшовчи 27 ёши Бриттани ва 30 ёшли Брэндонни бахтли ота-оналар дейиш қийин, чунки уларнинг ўғли Жексон мияси ва бош суягининг бир қисми йўқ ҳолда дунёга келган. Бола она қорнидалигида ультратовуш текширувини ўтказган шифокорлар унда нуқсон борлигини аниқлашган ва она ҳомиладан воз кечишни таклиф қилишганди. АҚШда ҳар йили 4859 чақалоқдан биттаси мана шундай нуқсон билан туғилади ва узоқ яшамай вафот этади. Лекин Жексон дастлабки туғилган кунини ҳам нишонлашга муваффақ бўлди.

1. Ижтимоий тармоқларда Жексонни Кучли деб атай бошлашди, чунки у ажал чангалидан омон чиқди ва ўз туғилган кунини нишонлади. Кичкинтой бош мия ярим шари, суяги ва тўқималарининг бир қисми йўқ ҳолда туғилган ва яшаб кетишига деярли умид йўқ эди.

2. У ҳақдаги хабар АҚШдаги кўплаб оилаларнинг эътиборини тортди ва улар болакайнинг аҳволи билан доимий равишда қизиқишмоқда.

3. Жексонга “анэнцефалия” ташхиси у онасининг қорнида эканлигидаёқ қўйилган.

4. Болакай яшаб кетган бўлса-да, афсуски шифокорлар унинг келажаги ҳақида ижобий тахмин айта олишмаяпти.

5. Боланинг отаси Брэндон шундай дейди: “Ҳомиладорликнинг 17-ҳафтасида ўтказилган УТТда биз фарзандимиз ўғил бўлишини билдик. Эртасига эса шифокорлар Бриттанига текширув натижалари хавотирли эканлигини айтишди. Хотиним тинмай йиғларди”.

6. Кейинги бир неча ҳафта давомида эр-хотин шифокорма-шифокор чопишди.

7. Шифокорлар уларга ҳомилани олдириб ташлашни маслаҳат беришди, эр-хотин бунга кўнишмади. Чақалоқ 2014 йилнинг 27 августида 1,8 кило вазн билан дунёга келди.

8. Дастлабки уч ҳафта давомида у интенсив терапия бўлимининг неонатал хонасида нейрохирурглар кўригида бўлди.

9. Дастлабки икки ой давомида эр-хотин Жексонни тез-тез касалхонага олиб келишга мажбур бўлишди. Бриттани ва Брэндон ҳар тонг фарзандлари уларни тарк этиши мумкинлигини англаган ҳолда уйғонишади.

10. Брэндоннинг ҳамкасблари Жексон дунёга келганида қиммат дорилар сотиб олишга ёрдам бериш учун “GoFundMe” саҳифасини ташкил этишганди. Айни пайтда 55 000 доллар пул йиғилди.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 28.10.2015 00:14
- Категория: Dunyo Haqida Faktlar
Рекомендуем
haaaaaaaaaaa
Peshonasiga yozilgan ekanda
Bechora Xudoyim umrni uzoq qilsin iloyim
Xudo xoxlasa albatta yashab ketadi
Allox Umrini bersin be shkas yashab otsin xamma qatori
Yashab KeTadi aLLbaTTa bu boLaKay
hudo hoqlasa taniqli odam bulib yetishadi
Yawab ketadi hali hudo hohlasa

1-10 11-11

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz