Ko'zdan Kechirish
БИР КУН КЕЛИБ БАРЧАСИ ТУГАДИ ДЕБ ЎЙЛАЙСАН ВА БУ БОШЛАНИШ БЎЛАДИ
Омадлиларни руҳлантирган сўзлар кетма-кетлиги
- Ҳамма нарса мумкин, асосийси – ишонч.
- Мен аниқ биламан, бу дунёда бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ.
- Қанчалик ўз шахсий ҳаётингни яширсанг, шунчалик у яхши томонга ўзгаради.
- Сиз истаган барча нарса, қўрқинчнинг нариги томонида туради.
- Ўзинг хоҳлаган нарсалар учун пул тежама.
- Уйғондингми – унда олдинга олға!
- Ўз севган касбингни эгаллашга ҳаракат қил, акс ҳолда эгаллаган касбингни севишингга тўғри келади.
- Хато қилмайдиган инсон, одатда ҳеч нарса қилмайди.
- 95% одамлар чекинишади, улардан атиги 5% олға боради. Сен, мана шу 5% ичида бўлишинг керак.
- Кулгисиз яшаш – зерикарли. Кўпроқ кул!
- Сенинг келажагинг, фақат сенинг қўлингда.
- Кучли бўл. Ўзинггга ишон. Ўзингча бўл.
- Ҳаётингдан қувон. Чунки сенда, бошқаси бўлмайди.
- Агарда сенга ҳасад қилишса, қувон. Чунки сен нимагадир эришган ҳисобланасан.
- Ҳаммасига эришиш мумкин. Фақат эришилмаган нарсалар учун кўп вақт сарфлаймиз.
- Ҳаракат қилсанг, орзулар албатта ушалади.
- Ҳаётни қайтадан бошлаб бўлмайди, аммо уни бошқача давом эттириш мумкин.
- Оғир кунларингизда ёнингизда бўлган инсонларни қадрланг.
- Агарда сенга жимжитлик билан жавоб беришган бўлсалар, бу ҳали сенга жавоб бермадилар дегани эмас.
- Сукутингни тушунмаган, сўзларингни ҳам тушунмайди…
- Шунчаки яша ва мени мени унутаяптилар деб ўйлама. Дўстлар унутишмайди, унутганлар эса сенга дўст эмаслар.
- Бир кун келиб барчаси тугади деб ўйлайсан ва бу бошланиш бўлади.
- Биз нолийдиган ҳаёт, кимдирлар учун орзу бўлиши мумкин.
Поделись с друзьями:
Рекомендуем