Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Xolingiz nimani anglatadi?

Машҳур тожик шоири Абдураҳмон Жомийнинг айтишича, қиз юзида битта хол бўлса, у чиройини янада очади, бутун юзини хол босган бўлса, қизни хунук қилади. Шарқ шеъриятида қизлар юзидаги хол асл гўзаллик белгиси сифатида тасвирланиб, унга кўплаб сатрлар бағишланган. Таниқли ўзбек рассом Чингиз Ахмаров ҳам ўзининг етти гўзалини тасвирлаганда юзига хол қўйишга алоҳида эътибор қаратган ва бу билан қизнинг гўзаллигини бўрттириб кўрсатибгина қолмай, унга ўзига хос сирлилик ҳам бағишлаган.

Ғарбда ҳам қиз юзидаги хол ҳеч эътиборсиз қолмаган, аммо турли даврларда унга бўлган муносабат ҳар хил бўлган. Масалан, ўрта асрларда бундай «шайтон тамғаси» учун жодугар деб эълон қилиб гулханда ёқишга ҳам юборишлари мумкин эди. Кейинчалик француз қироллари пайтида хол «мода белгиси»га айлантирилди ва саройда юзида табиий холи бўлмаганлар уни чизиб олишни ҳам канда қилишмасди.

Бугунги кунга келиб, холга эътибор анча сусайди. Тиббиётда ҳатто холга салбий қаралмоқда ҳам. Холлар хавфли касаллик – меланомага айланиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли уларнинг баъзиларини йўқотиш, бошқаларини тез-тез назорат қилдириб туриш тавсия қилинди. Аммо кўпчилик ҳали ҳам кимнинг холи кўп бўлса, у киши, албатта, бахтли бўлади, деган нақлга ишонишади. Улар холга қараб ўз келажакларини кўришга ёки бошқаларнинг фазилатларини аниқлашга интилишади. Бунда холнинг шакли ва рангига алоҳида эътибор берилади. Хуллас, бадандаги хол шубҳасиз хатар манбаидир, деган гап ҳақиқатдан анча йироқ. Хўш, қизлар юзидаги хол нимани англатар экан?

1. Шива кўзи, яъни машҳур «учинчи кўз» нуқтаси. Бу ерда холи бор одам ўта сезгир, доно, билимга чанқоқ бўлади.

2. Эҳтиросли, рашкка берилган, жаҳли бурни учида турадиган одам.

3. Шоирона қалб эгаси, ақлий касбларда муваффақият қозонади.

4. Кучли муҳаббат, вафодорлик белгиси, ҳиссиётли ва саҳий одамларда учрайди.

5. Ўзгарувчан, қисқа муддатли муносабатлар тарафдори.

6. Саёҳатларга муккасидан кетган, ҳаёлпарастлик ва ижодкорлик.

7. Асоссиз ракш, ҳаддан зиёд ўзини севиш.

8. Чеки йўқ ҳиссиётлилик. Турмуш ҳис-ҳаёжонга тўла бўлади.

9. Асоси бўлмаса ҳам айбдорликка берилиш, низолар, уруш-жанжалга тўла ҳаёт.

10. Яхши хотира, келишувчанлик, моддийликни хуш кўриш.

11. Ишқий муносабатларни қийинлаштириш, тақиқланган нарсага интилиш аломати.

12. Чалкаш ишқий алоқалар, ҳиссиётга берилганида ҳамма нарсани эсидан чиқаради.

13. Тез-тез жанжал ва худди шундай ярашиш.

14. Ғайриоддий юксак онг эгаси, ўзига хос тақдир белгиси.

15. Мустақил ҳаёт, кўнгилхушлик ва саёҳатларни хуш кўради.

16. Ота-она бўлишга иштиёқ, саҳийлик, вафодорлик.

17. Одамларни ўзига қаратишга, ҳамманинг эътиборини тортишга ва шов-шувли ҳаётга интилиш. Муҳаббатда ўзгарувчанликни ёқтиради, лекин никоҳга жиддий муносабатда бўлади.

18. Ҳиссиёти бошқа фазилатларидан устунлик қилади, ноёб нарсаларни ёқтиради.

19. Рашкка берилувчан, ягона ва жиддий севгига эришишни истайди.

20. Ҳулқи оғир, руҳий тушкунликка берилувчан.

21. Ақлий ва ишқий ишларда ўзгарувчанликни ёқтиради, чалкаш муносабатларга киришади.

22. Бевафолик, очиқ кийимларни ёқтиради.

23. Ҳаётга очиқ кўз билан қарайди, батартиб, маънавий ва моддий камолотга интилади.

24. Руҳияти таъсирчан, саломатлиги заиф, ҳимояга муҳтож.

25. Анъанавий мустаҳкам оила тарафдори. Тинч-осойишта ҳаётни истайди.

Эркак баданидаги холлари аҳамияти

Пешонасида – ўнг томонидаги холлари бахт ва шуҳрат белгисидир.

Қулоқларида – жиддий ташвишга дуч келмайди.

Бўйнида – ён томонида бўлса, оғир, ташвишли ҳаёт, олд томонида бўлса, касбдаги жиддий муваффақиятлар аломати.

Иягида – атрофдагилар ҳурмати.

Жағида – саломатлик ҳолатининг ёмонлиги ёки, айниқса, чап томонида бўлса, бетартиб ҳаёт белгиси. 

Елкасида - ҳаёти қийинчиликка тўла, лекин тинмай меҳнат қилади.

Қовурғасида – ўнг томонида бўлса, журъатсизлик, дағаллик, чап томонида бўлса, ҳазилкашлиги туфайли бу хусусиятлар кўринмайди.

Белида – очиқ, тўғри одам, лекин вайсашни ёқтиради.

Оёғида – журъатсизлик белгиси.
Товонда – иккала товонда бўлса, саёҳатларни ёқтиради. Фақат ўнг томонида бўлса, бошқа давлатларни кўриш орзусига эришолмайди, чапида бўлса, ҳаёлга берилувчанлик ва ҳозиржавоблик.

Бу аломатларга ишониш ёки ишонмаслик – сизнинг ихтиёрингизда. Муҳими, ўзлигингиз, одамийлигингизни йўқотмасангиз кифоя.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 22.02.2015 23:27
- Категория: Psixologiya
Рекомендуем
ishonmadim , bu tahmin.holosss smile

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz