Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Она вужудидаги 40 ҳафта (ҳомиланинг ривожланиш тақвими)

Юрагининг остида кичик бир юракнинг ура бошлаганини сезган аёл ҳам қувонч, ҳам хавотирга тушса керак. Одатда 40 ҳафта (280 кун) давом этадиганҳомиладорлик даврида она танасида катта ўзгаришлар содир бўлади. Кичик бир заррадан иборат бўлган уруғланган тухум ҳужайра она бачадонида униб‑ўса бошлайди. Бу жараённинг қандай кечиши ҳар бир ота‑онада қизиқиш уйғотса керак…

1‑2-ҳафта
Бу ҳомиладорлик эмас, балки аёл организмининг оналикка ҳозирлик кўра бошлаган даври ҳисобланади. Ҳомиладорликнинг 1-ҳафтаси охирги ҳайздан кейинги илк кундан бошлаб ҳисобланади. Аёл организмида гормонал ўзгаришлар рўй беради, 300.000 тухум ҳужайрадан биттаси уруғланиши учун тайёргарлик бошланади. Туғилажак боланинг «тимсоли» айнан мана шу даврда шаклланади.
3-хафта 3‑ҳафта
Уруғланган тухум ҳужайра бачадоннинг ички деворига ёпиша бошлайди. У ёпишиб олгач, бачадон танага «ўзининг энди бандлигини» билдириб, ҳомиладорлик сигналларини бера бошлайди. Яъни, қонда ҳомиладорлик гормони миқдори ошади. Бу даврни зигота даври деб ҳам аташади: тухум ҳужайра ичига кириб олган уруғ ҳужайра (сперматозоид) тезлик билан тўқималарга бўлина бошлайди. Яъни оталик ва оналик ДНК‑ирсий маълумотлари бир‑бири билан қўшила бошлайди. Боланинг жинси ҳам айнан мана шу даврда маълум бўлади. Тухум ҳужайра Х‑хромосомага, сперматозоид эса Х ёки Y‑хромосомага эга. Тухум ҳужайрани Y‑хромосомали сперматозоид уруғлантирса, бўлажак фарзанд ўғил, Х‑хромосомали сперматозоид уруғлантирса, қиз бўлади. 
4-хафта 4‑ҳафта
Уруғланган тухум ҳужайра эмбрионга айлана бошлайди. Унинг ҳажми 1,5 миллиметр. Ҳомиланинг ташқи аъзолари шиддат билан ривожлана бошлайди. 
5-хафта 5‑ҳафта
Ҳомиланинг ҳажми 3 мм. У кўпроқ С ҳарфини эслатса-да, бош, оёқчалар, қорин, елка каби аъзоларини фарқлаш мумкин. Шунингдек, умуртқа поғонаси ва орқа мия шакли ҳам сезиларли даражада бўлади. Єон томирлари ҳам ўз ривожланишини бошлаб юборган. Айнан шу ҳафта ҳомиланинг юраги ура бошлайди!
6-хафта 6‑ҳафта 
Мия, умуртқа поғонаси, марказий асаб тизими пайдо бўлади. Ҳомила бошида 4 та чуқурчани кўриш мумкин: бу унинг бўлажак кўз ва қулоқлари. Жигар, ошқозон ости бези, ўпка, ошқозон ва кўкрак қафаси шакллана бошлаган. Мия мушаклар ва юрак уришини ўз назоратига олади. Ҳомила ҳажми 4‑6 мм. 
7-хафта 7‑ҳафта
Ҳомила ҳаракатлана бошлайди. Аммо ҳали жуда ҳам митти бўлгани боис она унинг ҳаракатларини сеза олмайди. Ҳомиланинг боши олдинга эгилган. Энди унинг юзи шакллана бошлайди. Аммо кўзлари ҳали ён тарафда ва ёпиқ. Кўз териси тагида қора доғни кўриш, қўл-оёқларини осонликча фарқлаш мумкин. Бармоқлар ҳали тўла шаклланмаган. Юрак тана бўйлаб қонни айлантира бошлайди. Энди унинг ўпкаси, жигари, йўғон ичаги, буйраклари ва бошқа ички аъзолари бор, аммо ҳали ривожланиш нуқтасида. Эмбрионнинг вазни 0,8 гр., бўйи 7‑9 мм. 
8-хафта 8‑ҳафта
Бармоқчалари ва бўғинлари шаклланган. Аммо бармоқлар парда билан қопланган. Єўл-оёқлар тизза ва тирсак қисмидан бемалол қайрилади. Єулоқ чиғаноқлари ва юқори лаб пайдо бўла бошлайди. Бурун учи ва ҳатто тил ҳам ривожланиб бўлган. Буйраклар ишга тушади, кичкинтойда мимика пайдо бўлади. Шунингдек, у тегинишни сеза бошлайди. Ҳомила ҳаракатчан, аммо кичиклиги боис буни она ҳали сезмайди. Бўйи 8‑11 мм., катталиги қулупнайдек, вазни 1,5 гр.
9-хафта 9‑ҳафта 
Ҳомила «қадди»ни тута бошлайди. Унинг боши ҳануз танасига нисбатан каттароқ бўлса-да, кўзлари тўла шаклланиб бўлган, фақат мембрана билан қопланган. Єўл-оёқлар шаклланишда давом этмоқда. Єўллар оёқларга нисбатан тезроқ ривожланади. Бармоқлар орасидаги парда секин‑аста йўқола бошлади. Суяк тизими мустаҳкамлана бошлайди. Ҳомиланинг бўйи 13‑17 мм., вазни 2 гр. 
10-хафта 10‑ҳафта
Танасининг асосий аъзолари ривожланиб бўлган. Эмбрионнинг мияси тезлик билан шакллана боради, ҳар дақиқада миллион янги нейронларнинг тўртдан бир қисми етилиб боради. Бу даврда унинг қон гуруҳи аниқ бўлади, ютишни ва оғзини очиб‑ёпишни ҳам билади. Агар ҳомила ўғил бола бўлса, унинг мояклари тестостерон (эркаклик гормони) ишлаб чиқаришни ҳам бошлаб юборади. Ҳомиланинг бўйи  27‑35 мм., вазни 4 гр.
11-хафта 11‑ҳафта 
20 ҳафтага қадар ҳомила жуда катта тезликда ривожлана бошлайди. Бошининг катталиги тана ҳажмининг ярмига тенг. Чунки унинг кичик мияси тезлик билан ривожланишда давом этмоқда. Шунингдек, бу ҳафта унинг жинсий аъзоларини ҳам илғай бошлаш мумкин. Ҳомиланинг бўйи 55 мм., вазни 7 гр.
12-хафта 12‑ҳафта
Тирноқлари шаклланади. У энди қўлчаларини мушт қила олади. Дарвоқе бундан бу ёғига кичкинтой ажойиб машғулот билан банд: у бармоқчасини сўради. Шунингдек, ташқи овозлардан бироз хавотирга туша бошлайди, баланд овозни эшитганида қўлчалари билан қулоқларини ёпишга ҳаракат қилади. У лабини бура олади, кўзларини юмиб-очади. Вестибуляр аппарати тўла шаклланиб бўлган. Ҳомила бўйи 70‑90 мм., вазни 14‑15 гр.
13-хафта 13‑ҳафта
Биринчи уч ойлик ортда қолиб, ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги бошланди. Боланинг 20 та сут тишининг ўрни шаклланиб бўлган. Улар гўдак туғилгандан 4‑6 ой кейин чиқа бошлайди. Эмбрион энди пешоб чиқара олади, демак, буйраклар пешоб ишлаб чиқара бошлаган. У бармоқчаларини сўришда давом этади. Кичкинтойда тегинишга ҳамда оғриққа таъсирчанлик ортган. Бўйи 10 см., вазни 30 гр. 
14-хафта 14‑ҳафта
Бармоқлари учида фақат ўзигагина хос бўлган излар шакллана бошлайди. Бошда соч ўсиш ишораларини кўриш мумкин. Єош тукчалари ҳам анча сезиларли. У энди нафас олишни ҳам ўрганмоқда: амниотик суюқликни ўпкага тортади ва чиқаради. Умуман, ҳомилани ўраб турган бу суюқликни мўъжиза дейиш мумкин. Чунки у ҳар 3 соатда қайта тикланиб туради. Эмбрионнинг бўйи 12,5‑13 см., вазни 50‑60 гр.
15-хафта 15‑ҳафта
Бу даврда кичкинтойнинг юпқа териси ва унинг остидан ўтган нозик қон томирларини кўриш мумкин. Юрак соатига 1 литр қонни ҳайдайди. Иммун тизими тўла шаклланиб бўлиш арафасида. Сочлар ўсишда давом этиб, қошлар ҳам қалинлашиб бормоқда. Агар бола қора сочли бўлса, унинг фолликулалари махсус пигмент ишлаб чиқара бошлайди. Скелет ва илик қисми ҳам фаол шаклланишда давом этмоқда. Бўйи 13‑14 см., вазни 70‑100 гр.
16-хафта 16‑ҳафта
Боланинг юзи турли ифодаларни акс эттиради. Бир қўли билан иккинчисини тута олади. Єўли билан юзини ушлайди. Онасининг руҳий ҳолати (қўрқув, қувонч, асабийлашиш)ни тўла ҳис қилади. Онанинг бу даврдаги ҳолати бола табиати шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Масалан, онадаги ортиқча хавотир болада кейинчалик ўзига ишонмаслик ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун доимо яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг. Кичкинтойнинг бўйи 15‑16 см., вазни 110‑150 гр.
17-хафта 17‑ҳафта
Болакай жажжи оёқчаларини бачадон деворларига тираб, ўмбалоқ ошишни ўрганиб олган. У деярли тинмай ҳаракатда бўлади. Айнан мана шу даврда она вужудидаги боланинг ҳаракатланишини сеза бошлайди. Унинг танаси ҳимояловчи оқсил ишлаб чиқара бошлайди. Бўй узунлиги 18‑19 см., вазни 160‑190 гр. 
18-хафта 18‑ҳафта
У энди бемалол қўлларини бирлаштиради, киндигини тутиб олади, бошини ушлайди, ҳатто табассум қилишни ҳам билади. Ташқи суҳбатларга таъсирчанлиги ошиб, уларга қулоқ солишни ўрганади. Бўйи 19‑20 см., вазни 190‑200 гр. 
19-хафта 19‑ҳафта
Териси қалинлаша боради. Тери остидаги безлар боланинг терисини турли шикастланишлар ва зарарли микроорганизмлардан ҳимояловчи суртма мой ишлаб чиқара бошлайди. Бу суртма боланинг туғилиши учун зарур. Ҳомила организмида ёғ қатламлари ҳосил бўла бошлайди. Бу даврда унинг қон гуруҳини билиш мумкин. Бўйи 22‑23 см., вазни 270‑310 гр.
20-хафта 20‑ҳафта 
Бу даврга келиб, она қорни силанганда бола жавоб беришини кузатиш мумкин. Шунингдек, ўз онасининг овозини ташқи овозлардан фарқлай бошлайди. У ҳатто ташқи овозларнинг яқинлари ёки бегоналарга тегишли эканини ҳам ажрата олади. Шу даврдан вужудингиздаги болакайга мусиқавий тарбия беришни бошлашингиз мумкин. Унинг бўйи 23‑24 см., вазни 310‑350 гр.
21-хафта 21‑ҳафта
Талоқ ишга тушиб, лимфоцитлар ва қоннинг оқ таначаларини ишлаб чиқара бошлайди. Бола она қорнида фаол ҳаракатлана бошлайди: боши билан тепага, пастга, ўнг ёки чапга туриб олиши мумкин. Унинг қошлари яққол кўрина бошлайди. Бўйи 25‑26 см., вазни 400‑500 гр.
22-хафта 22‑ҳафта
Мия, вестибуляр аппарат, моторика етарли даражада ривожланган бўлади. Бола танасини бошқаришни ўргана бошлайди: қўл‑оёқларини қимирлатади, юзини силайди, товонини ушлайди. Терининг эпидермис (юқори қатлам) ва дерма (пастки қон томирлар ва асаб толалари ўтган қатлам) қатлами шаклланади. Бўйи 27‑28 см., вазни 500‑600 гр.
23-хафта 23‑ҳафта
Ҳамма овозлардан кўра онасининг овозини эшитишни хуш кўради. Єовоқ уяди, табассум қилади, кўзларини юмиб-очади. Бўйи 29‑30 см., вазни 600‑700 гр.
24-хафта 24‑ҳафта 
Мияда мантиқ учун жавоб берувчи тўқималар етилади. Болада уйқу соати пайдо бўлади. У маълум бир вақт уйқуга кетиб, маълум вақтда уйғонади. Бўйи 31‑32 см., вазни 700‑800 гр.
25-хафта 25‑ҳафта
Учинчи уч ойлик даври бошланади. Ҳомиланинг скелет суяклари мустаҳкамланмоқда. У ёндан бу ёнга ағдарила олади. Гипофизда гормонлар йиғилиши давом этади. Сочлар қорая бошлайди, ичак тизимида илк ахлат ҳосил бўлади. Бола баъзи ҳидларни ажрата олади, таъм билади, ёруғликни фарқлайди, оғриқни ҳис қилади, мия пўстлоғи ривожланишида ҳал қилувчи давр бошланади. Бўйи 32‑33 см., вазни 800‑900 гр.
26-хафта 26‑ҳафта
Она танасига тушиб, ўзигача етиб келган маҳсулотларнинг ҳиди ва таъмини фарқлайди. Ҳамма болалар каби ширин таъмни ёқтиради, аммо она аччиқ егуликлар истеъмол қилса, ҳомила бу таъмга ҳам кўникма ҳосил қилади. Кўз қовоқлари очилади, энди у кўзларини пирпирата олади. Бўйи 33‑34 см., вазни 900‑1000 гр.
27-хафта 27‑ҳафта
Ҳар қандай шовқиндан таъсирланади: кўз пирпиратади ёки чўчиб тушади, юрак уриши тезлашади. Мусиқий товушларни жуда яхши фарқлайди. Киприклари ўса бошлайди. Стетоскоп ёрдамида унинг юрак уришини эшитиш мумкин. Шунингдек, она боланинг қувноқ ёки хафа, асабий ёки хотиржам, оч ёки тўқлигини ҳис қила бошлайди. Бўйи 35‑36 см., вазни 1 кг.100 гр.‑1 кг. 200 гр. 
28-хафта 28‑ҳафта
Асаб тизими ва психиканинг ўзига хос хусусиятлари ҳосил бўла бошлайди. Она тоза ҳавода сайр қилиши ёки гимнастика билан шуғулланиши болага хуш ёқади, у хотиржамлик ҳис қилади. Ҳомилада ёғ қатлами, яъни кальций, оқсил, темир ва бошқа антитаналар ғамлана бошлайди. Бўйи 36‑37 см., вазни 1 кг. 200 гр.‑1 кг. 300 гр.
29-хафта 29‑ҳафта
Бола танаси туғруқдан кейинги даврга тайёргарликни бошлаб юборади, ички тизими ва аъзолари мукаммаллашиб бораверади. Ундаги мушаклар миқдори кўпаяди, вазни ортади. Бўйи 38 см., вазни эса 1 кг. 400 гр.‑1 кг. 500 гр.
30-хафта 30‑ҳафта
Бола учун онасининг қорни кундан‑кунга торайиб бораверади. Шу сабабли боши билан пастга, орқаси билан чапга қараб, ўзи учун қулай ҳолатда ўтириб олиши керак. Мияси катталашгани боис бош ҳам анчайин катталашиб, оғирлиги сабабли пастга тортади ва бола истар-истамас туғилиши учун қулай бўлган ҳолатга киради, яъни боши билан пастга қараб туриб қолади. Бўйи 39‑40 см., вазни 1 кг. 600 см.‑1 кг. 700 гр.
31-хафта 31‑ҳафта
Боши қориннинг пастки қисмида, у ёғ йиғишда давом этади. Ўпка сурфактант ажрата бошлайди. Айнан мана шу модда туфайли 7 ойда дунёга келган болалар мустақил равишда нафас ола бошлаши мумкин. Боланинг бош мия пўстлоғи ва кичик мия етила бошлайди. Унда маълум бир кун тартиби ҳосил бўлади, ҳаракатчанлиги маълум бир вақтга тўғри келади. Бўйи 41‑42 см., вазни 1 кг. 700 гр.‑1 кг. 800 гр.
32-хафта 32‑ҳафта
Бу даврда боланинг териси нам, ялтироқ, худди пар каби туклар билан қопланган, қип‑қизил ва буришган бўлади. Юрак уриши катталарникига нисбатан 2 баравар тез, бир дақиқада 120‑140 марта уриб туради. Єоронғилик ва ёруғликнинг фарқига боради. Бўй гормони, қалқонсимон без, буйрак усти, ошқозон ости безлари ишлай бошлайди. Модда алмашинуви ишга тушади. Бўйи 42‑43 см., вазни 1 кг. 900 гр.‑2 кг.
33-хафта 33‑ҳафта
Теридаги суртма микдори камайиб боради. Боланинг мушаклари бақувватлашади, кунига 30 гр.дан вазн орттириб, тўлишади. Ўғил болаларда мояк халтасига тушади. Болада ҳиқичоқ тутиши, йўтални сезиш мумкин. У хонадаги ёруғлик ўзгаришини фарқлай бошлайди. Бу бола учун янги тажриба. Масалан, фонар орқали қоринга ёруғлик тутилса, боланинг юрак уриши тезлашади. Бўйи 43‑44 см., вазни 2 кг. 100 гр.‑2 кг. 300 гр.
34-хафта 34‑ҳафта
Шу пайтга қадар боланинг бурни шиллиқ тиқин билан ёпиқлиги боис у оғзи билан нафас оларди. Бу ҳафтадан эътиборан эса бурни орқали нафас олишни ўрганади. Эшитганларини ёдда сақлаб қола бошлайди. Такрорий эшитган мусиқа ёки шеърга нисбатан ҳаракатчанлик билан жавоб беради. Бўйи 44‑45 см., вазни 2 кг. 400 гр.‑2 кг. 500 гр.
35-хафта 35‑ҳафта 
Бола терисининг ранги оқара бошлайди, терини қоплаб турган момиқ туклар йўқолади. Асаб, эндокрин ва иммун тизими мукаллашишда давом этади. Соч ва тирноқчалари тезлик билан ўса бошлайди. Бўйи 46-47 см., вазни 2 кг. 700 гр.-2 кг. 800 гр.
36-хафта 36-ҳафта
Ҳомила туғилишга тайёргарлик кўрмоқда. Она организмидаги релаксин гормони эвазига бўксалар анчайин юмшаган, бола эса пастга томон силжий бошлайди. У она билан биргаликда тинчланишни ўрганади. Шунинг учун бу даврда онадаги хотиржамлик муҳим. Бўйи 47 см., вазни 3 кг.
37-хафта 37-ҳафта 
Боланинг боши тос суягига яқинлашган. Бачадон ҳам пастга тушган ва она учун нафас олиш енгиллашган. Бола организми кортизол гормони ишлаб чиқара бошлайди. Бу — ўпка ривожланишининг сўнгги нуқтаси. Бола энди мустақил нафас олишга тайёр. Унинг териси оч пушти рангга кирган. Бўйи 48-49 см., вазни 3 кг. 200 гр.
38-40-хафта 38-42 ҳафта 
Бола туғилишга тамоман тайёр. У ўта фаол. Ҳатто баъзан она қорнида унинг жажжи қўл ёки оёқчаси изини кўриш мумкин. У баъзан учбурчак шаклда туриб олади. Бўйи 50-55 см., вазни эса 3 кг.-3 кг. 500 гр.
Бола она вужудидаги ҳаётининг сўнгги ҳафталарида тез вазн орттира бошлайди ва онанинг раҳми (бачадони) энди унга торлик қилади. Унинг ўсиб бораётган танаси учун янада кўпроқ озуқа моддалари ва кислород керак. Маълум вақтга қадар бу вазифани йўлдош бажариб туради. Кун келиб, бола организми она организмига туғруқ вақти келгани ҳақида хабар беради. Она эса фарзандига дунёга келишга ёрдам бериши даркор. Бунга тайёрмисиз?.. Ишонинг, Сиз дунёдаги энг яхши она бўла оласиз!

 

Мадина ЛУКМОНОВА

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 21.02.2015 17:47
- Категория: Qiziqarli Faktlar
Рекомендуем
она организимида қандай ўзгариш бўлади 1 хафта. 1.5 ёшар фарзандим бор хомила бўлиб қолган қандай воз кечаман хали тайёр эмасман қувватим кам

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz