Saytni Yuklab bo'lmadi
Селфи ёки камерада қилинган автопортрет фотография билан деярли бир пайтда кашф қилиниб, ҳозирда у энг урфга кирган нарсалардан бирига айланди. Бироқ бундай тасвирни олиш баъзида ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин, айниқса, “аср кадри”ни тасвирга туширишни ният қилган бўлсангиз.
Юқори кучланишли токдан вафот этди
Анна Урсу селфига кўп муккасидан кетди
Руминиялик қиз 2015 йилнинг майида поезд томида “йил селфи”сини тасвирга тушираман деб тасодифан юқори волтли электр симига тегиб кетишдан ёниб кетди. 18 ёшли Анна Урсу “ўзига хос селфи” олиб, сўнгра уни “Фейсбук”ка жойлаш мақсадида дўсти билан Ясси шаҳридаги темирйўл бекатига келди. У вагон томига ётиб олиб, оёқларини тепага кўтарди ва ана шунда тасодифан юқори кучланишли электр симларидан бирини илиб олди. 27 000 волтли электр токи бир сониядаёқ қизнинг баданига ўз таъсирини ўтказди. Йўловчилар минг уринишларига қарамасдан, Аннани қутқара олишмади. Қиз шифохонада 50 фоизли куйишдан ёруғ дунёни тарк этди.