Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Вакуумли поезд — ташувчи транспортларнинг янги авлоди

Яқин йиллар ичида ташувчи транспортлар оламида ҳақиқий инқилоб вужудга келади — бутун ер юзига тарқалиши кутилаётган вакуумли поездларнинг инновацияли тармоқлари вужудга келади.

Hyperloop бизнесмен ва кашфиётчи Элон Маскка тегишли эди. Ваакумли поездларни йўлга қўйишга асосланган бу улкан лойиҳа йўловчи ва юк ташиш соҳасида туб бурилиш ясаши кутилмоқда. 

Лойиҳа ҳақда илк дафаъ 2012 йилда гапиришганди. Вақт ўтиши билан эса унга турли ўзгартиришлар киритилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши яқин вақтларда амалга ошади. Биринчи навбатда уни АҚШда йўлга қўйишади, кейин шароитга қараб, бутун дунёга ёйишади. 

Техник саволлардан ташқари, лойиҳанинг моддий томони ҳам кишини ўйлантиради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Сан-Франциско ва Лос-Анжелес оралиғида йўлга қўйиладиган ана шундай вакуумли поезд учун оз эмас, кўп эмас 7-16 млрд доллар пул сарфланади. 

Hyperloop ваакумли поезди изолацияланган бўлиб, темир йўл тармоғининг барча йўналишларида ҳаракат қила олади. У электодвигатель ёрдамида ҳаракатланади. 

“Газпровод” ёрдамида поезд соатига 480 дан 1220 км. гача ҳаракатлана олади. Унда бошқа поездларда мавжуд қулайликлардан ташқари, энг қулай жой ва ресторан ҳам бўлади. Hyperloop да юриш тиғиз пайтлари бўлмаган пайтларда текиндир. 

Hyperloop лойиҳасини ишга туширишдан олдин муҳандислар уни янада такомиллаштиришга аҳамият қаратишмоқда. Масалан: корпус тузилишини янада яхшилаш, иситиш тизимини янада мукаммаллаштириш ва шунга ўхшаш техника билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда. 

Бугунга келиб лойиҳа билан дунёнинг бир неча йирик компаниялари қизиқиб қолган. Кейинги йилда Калифорнияда Hyperloop синовдан ўтказилади. Йўллар, станциялар, юрғизиш ва тормоз соҳасидаги ишлар ана шу синов доирасида амалга ошади.

Sarvar Anvar Og'li Tayyorladi, Rasmlarni katta holda ko'rish uchun shunchaki rasm ustiga bosing!

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 28.09.2015 17:39
- Категория: Qiziqarli Faktlar
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz