Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Семизликнинг сабаби нима?

Қоматидан нолийдиган айрим хотин-қизлар тарозидаги ортиқча вазнни кўрган заҳоти, сабабини англамай, турли парҳезларни қўллашга киришади. Аммо бу ҳар доим ҳам кутилган натижаларни бермайди. Айрим ҳолларда ҳатто бундай парҳезларнинг организм учун салбий таъсири ҳам кузатилади.

Озиш учун керакли парҳезни танлаш, албатта, муҳим. Лекин бунинг учун энг аввало организмдаги моддалар алмашинуви жараёни қандай кечаётганини аниқлаб олиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим бўлади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган кичик тест айнан шу ҳолатни аниқлашда сизга асқотади, деган умиддамиз.

1. Апельсин шарбати қабул қилганингиздан сўнг организмингизда қандай ўзгаришларни ҳис этасиз?

A) У менга куч-қувват бағишлайди.
Б) Шарбат ичганимдан сўнг иштаҳам очилади.
C) Хеч қандай ўзгариш сезмайман.

2. Иштаҳангизни қандай баҳолайсиз?

А) Кўп ҳам, кам ҳам емайман.
Б) Тўйиб овқатланишни ёқтираман.
C) Таомга қараб ҳар хил.

3. Уйқудан олдин овқатланиш сизга қандай таъсир кўрсатади?

А) Овқатдан кейин ёмон ухлайман.
Б) Ажойиб! Оч қорин билан ухлаб бўладими?!
C) Тез ҳазм бўлмайдиган овқатларни есамгина, ёмон ухлашим мумкин.

4. Овқатга бўлган муносабатингиз?

А) Ейиш керак бўлгани учунгина овқатланаман.
Б) Роҳатланиб овқатланаман, овқат ҳақида тез-тез ўйлайман.
C) Овқатни маза қилиб ейман, лекин бу ҳақида кўп ўйламайман.

5. Дейлик, тушликдан воз кечишингизга тўғри келиб қолди?

А) Муаммосиз.
Б) Агар тушлик қилмасам, таъсирчан бўлиб қоламан.
C) Вақтида овқатлансам, ўзимни яхши ҳис қиламан.

6. Қандай овқатланишни хуш кўрасиз?       

А) Тез-тез, аммо оз-оздан овқатланиш маъқул.
Б) Кунига 2-3 марта тўйиб овқатланмасам бўлмайди.
C) 2-3 марта тўйиб овқатланишдан ташқари, бир неча марта енгил тамадди қилиб оламан.

7. Ёғли таомларга муносабатингиз?

А) Бундай таомлардан сўнг уйқусираб, ўзимни лоҳас сезаман.
Б) Анча пайтгача тўқ юраман.
C) Ёғли таомларга хушим бўлмасада, улар менга муаммо туғдирмайди.

8. Гўшт ва пишлоққа хушингиз қалай?

А) Тез ҳазм бўлмаслиги сабабли, ошқозонимда оғирлик ҳиссини сезаман.
Б) Яхши, бу маҳсулотлар қувватимни оширади.
C) Айниқса сабзавотлар билан бирга севиб истеъмол қиламан.

9. Сиз ширинликларни ёқтирасизми?

А) Албатта! Уларсиз яшай олмайман.
Б) Йўқ. Улардан сўнг иштаҳам очилади.
C) Бир неча бўлак шоколад ейишим мумкин, аммо емасам ҳам ҳеч нарса ўзгармайди.

10. Қаҳвага муносабатингиз

А) Қаҳва ичсам, камроқ овқатланаман.
Б) Уни ширинлик билан бирга истеъмол қиламан.
C) Қаҳва менга тетиклик бағишлайди.

11. Тез вазн орттиришга мойилмисиз?

А) Кўп овқатлансам ҳам, ортиқча вазн деярли қўшилмайди.
Б) Ґар қандай ширинлик қоматимда ўз «асорати»ни қолдиради.
C) Бир неча ҳафта тинмай кўп миқдорда овқатланиш, ўз натижаларини тезда кўрсатади.

12. Қоматингиз қайси типга тегишли?

А) Бўкса қисми елкага нисбатан кенг.
Б) Кенг елкали.
С) Бўкса ва елка бир хил кенгликда.


Натижа энг кўп танланган жавобларга қараб аниқланади:

A жавоби (углеводли парҳез)

Маслаҳат. Сиздаги модда алмашинуви жараёнидан келиб чиқиб, ортиқча вазндан халос бўлиш учун углеводли парҳезга риоя қилишингизни маслаҳат берамиз. Рационингизни 60% ини углеводлар (мева-сабзавотлар, бошоқли ва дуккакли маҳсулотлар) ва 40% ини оқсил моддалар (балиқ, гўшт, ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари) ташкил этишига эътибор беринг. Таомни иложи бўлса, зайтун ва кунгабоқар ёғида пиширсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Очлик хуружига асло йўл қўйиб бўлмайди, шунинг учун мунтазам овқатланиш тартибига қатъиян риоя қилинг.

Тавсия этилмайди: ёғли таомлар. Ҳафтасига бир маротаба ёғсиз балиқ ейиш тавсия этилади.

Б жавоби (оқсилли парҳез)

Маслаҳат. Сизга углеводлар миқдори кам бўлган, оқсилга бой таомлар тавсия этилади. Овқатланиш пайтида таомингиз таркибини 60-70% оқсил ва 30-40 % углеводлар  ташкил этишига эътибор беринг.

Тавсия этилмайди: макарон маҳсулотлари, картошка ва оқ нон.

C жавоби (аралаш парҳез)

Маслаҳат. Оқсил ва углеводлар ўртасидаги балансни ушлаб туринг. Сиз учун таомлар таркибида оқсил ва углеводлар 50Х50 бўлишига эътибор беринг.

Тавсия этилмайди: хамирли овқат ва пишириқлар, газланган яхна ичимликлар ва шакар чой.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 10.04.2016 02:15
- Категория: Ayollarga Maslahat!, Qizlarga Maslahat, Sinab Ko'ramiz!, Qizlar uchun sinab ko'rish (test)
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz