Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
СИЗ ҚАНДАЙ ТУРДАГИ ИСОНСИЗ? АНИҚЛАНГЧИ…

Бугун яқин ўртоғим: -Сен, мушаклар темпераментига эга инсонсан, деб жуда қизиқарли мақолани жўнатибди. Ушбу мақолани сизлар билан бўлишишга қарор қилдим.

Ҳақиқатдан ҳам, барчамиз инсон бўлсакда, характерларимиз, қизиқишларимиз, қолаверса яшаш тарзимиз турли хил. Ушбу мақола орқали ўзингиз ва дўстларингиз қандай инсон эканлигини аниқланг. Бу маълумотларни бошқалар билан ҳам бўлишинг.

 

  1. Шамол сингари инсонлар бор.

 

Бугун бу ерда бўлса, эртага умуман бошқа ердалар. Доимий қиладиган ишларининг ўзи йўқ. Қизиқишлари жуда кўп, аммо доимийлик мавжуд эмас.

 

  1. Гуллар мисоли инсонлар мавжуд.

 

Улар билан эҳтиёт бўлиб муносабатда бўлиш керак. Улар жуда ҳиссиётга берилувчан ва эзилувчанлар. Аммо бу эзилувчан характер ўзига хосликка эга. Чунки улар билан муносабатда ўзингизни кучли сезиб, улар ҳақида бемалол ғамхўрлик қилишингиз мумкин.

 

  1. Кутубхона мисоли инсонлар мавжуд.

 

Улардан доимо ниманидир ўргана оласиз, сиз учун янгиликлар ва билимлар эшиги доим очиқ туради. Аммо улар билан шошилмасдан, сабр қилиб суҳбатлашиш кераклигини ёдда тутинг.

 

  1. Лабиринт сингари инсонлар бор.

 

Улар жумбоқ мисолидирлар. Улардан нимани кутишни, қайси чигалликлардан боришни билмайсиз. Аммо қанчалик улар жумбоқ бўлсалар, шунчалик улар билан вақт ўтказиш мароқли бўлади.

 

  1. Кўк майсазор мисоли инсонлар мавжуд.

 

Улар билан жуда осон ва хавотирсиз бўла оласиз. Улар шундай инсонларки, вақтнинг қандай ўтганини билмай қоласиз гоҳида. Улар билан дам оласиз. Вақтинча бўлсада, дераза ортида ёмғир, ошхонада ювилмаган идиш-товоқлар борлиги ҳақида унутасиз.

 

  1. Мушаклар сингари инсонлар бор.

 

Худди мендек, жудаям портловчи темпераментга эга. Аммо улар доим байрам ҳиссиётини тарқатувчи саналадилар. Бу ҳис умуман олганда бутун ҳаёт ҳиссидир, улар билан ўзингизни тугамас байрамдадек ҳис қиласиз. Аммо кучингиз етгунча барчаси давом этади. Бахтли бўлишга ҳаракат қилинг, ахир ҳаёт оқар сув мисоли.

 

  1. Қора мармар мисоли инсонлар мавжуд.

 

Улар билан ўзингизни ҳимояланган ҳис қиласиз. Ўзингизни ишончли ҳис қилиш учун жудаям таянчли инсонлар. Уларга доим интилишингиз ва суянишингиз мумкин.

 

  1. Жарлик сингари инсонлар бор.

 

Улар билан охири бахайр бўлмаслигини ич-ичдан ҳис қиласиз. Аммо уларга интиласиз, лекин бу яхшилик билан тугамайди.

  1. Бриллиант мисоли инсонлар бор.

 

Уларга узоқ қарагингиз келади. Уларга қараб доим ниманидир ўзингизда очасиз: бу яхшиликми, ёмонликми, муҳимми шу? Шунчаки уларни ўрганасиз ва роҳатланасиз.

 

 

Қандай характердаги инсон бўлманг, кимдир учун қандай бўлсангиз шундай ёқишингизга аминман. Ўзгарманг, чунки сиздан ёмонроғи бўлиши мумкин, сиздан яхшироғи ҳам топилар, аммо сиздақаси топилмас. Сиз яккаю-ягонасиз, деб қолувчи Сизнинг Moqina.Netингиз.

 

Зарнигор Хаятова

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 15.10.2015 21:14
- Категория: Sinab Ko'ramiz!
Рекомендуем
Zor ekan kuu

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz