Saytni Yuklab bo'lmadi
Мусиқаларингизни аудиокитоблар билан алмаштиринг
Китоб ўқишга вақтингиз йўқми? Бугунги кунда бу муаммо эмас деб ўйлайман. Эндиликда ёқтирган китобларингизни хорижий тилларда интернетдан юклаб олиш имконияти мавжуд. Ҳақиқатдан ҳам ҳар куни эшитадиган телефонингиздаги мусиқаларни аудикитобларга алмашишингиз мумкин.
“Йўқ” ўрнига “Ҳа” дейишни ўрганинг
Биласизми, омадли одамлар ҳеч қачон янги имкониятларга ва таклифларга “Йўқ” деган сўзни ишлатмайдилар. Шундай қилиб, уринса арзийди. Янги танишувларга, мактаб лойиҳаларга, иш таклифларига, сочингизни бошқачароқ қирқишга “Ҳа” деган жавобни айтиб кўринг, ва ўшандагина ҳаётингиз қанчалик руҳлантирувчи ва қизиқарли янгиликларга тўла бўлганига амин бўласиз.
Телевизор кўриш ўрнига Youtube томоша қилинг
Youtubeда инсонни руҳлантирувчи видеолар талайгина. Улар сизнинг ҳаётингизни янги ғоялар ва позитив билан тўлдира олади. Сизнинг меҳмонхонангизда турган телевизордан эса салбий ҳиссиётларга ва сизга кераксиз маълумотларга тўла. Шундай қилиб, балким телевизорни ўчириб қўярсиз?
Хамирли овқатларни олмалар билан алмашинг
Ва ниҳоят соғлом овқатланиш мавзусига ҳам етиб келдик! Балким сиз, бу ҳақида миллион марта ўқигандирсиз, лекин шу иш билан шуғулланишга фурсат етиб келди: ҳар сафар хамирли овқатлар ёки қовурилган картошка егингиз келса, олма енг. Яхшиси, кўк олма енг, у ёғларни йўқ қилиш кучига эга. Қизил олма эса, одатда, аппетитни қўзғатади. Бундай усул билан сиз, деярли бир вақтнинг ўзида чиройли юз ва қоматга эга бўласиз.
Юзингизга тонал крем суртишдан кўра, юмшатувчи воситалар ишлатинг
Юзингизнинг турли айбларини яширишга урингандан кўра, уларни йўқотишга урунинг. Юмшатувчи кремлар турли хил юзлар учун жуда фойдали. Айниқса кузнинг салқин кунларида юзимиз қуриши табиий ҳол. Ҳатто, юзингиз ёғли бўлса ҳам, уни юмшатишдан қўрқманг. Балким, юзингизга айнан шу етишмаётгандир!
Шимларингизни четга олиб, кўйлаклар кийишга ўтинг
Айтингчи, қайси қиз бола қизларга хос кийинишни хоҳламайди? Агарда сиз, Мерлин Монро, Одри Хепберн, Грейс Келлиларга тақлид қилсангиз, шимлардан узоқлашинг. Турли гулли кўйлаклар ва юбкаларга имкон беринг. Ёнида кўйлак ёки юбкада турган қиз болага ўғил бола албатта, маликаларча муносабатда бўлишга уринади. Ишонмайсизми? Унда бир синаб кўринг!
Сиз аёлсиз, аёллигингизча қолинг, деб Сизнинг Moqina.Netингиз.
Зарнигор Хаятова