Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Yuragingizni test orqali tekshirib ko'ring!

Қуйидаги тест орқали организмингизда кузатилаётган ўзгаришларга аниқлик киритишингиз мумкин.

 

     1.Лоҳаслик қийнамайдими?

Ҳа, тез-тез шундай бўлади – 3 балл

Йўқ, доим тетикман – 0 балл

Баъзан лоҳас ва қувватсиз бўлиб қоламан. Айниқса, асабийлашсам – 1 балл

2.Уйқусизлик безовта қиладими?

Тунда бир неча марта уйғониб кетаман – 2 балл

Ухлашим жуда қийин – 2 балл

Уйқусизлик безовта қилмайди – 0 балл

3.Қон босимингиз кўтарилиб кетмайдими?

Йўқ – 0 балл

Баъзан шундай бўлиб туради – 4 балл

4.Зинадан кўтарилаётганда нафас қисиши ёки ҳансираш кузатилмайдими?

Шундай бўлади – 4 балл

Йўқ – 0 балл

Учинчи қаватдан кейингиларига чиқишда ҳансираб қоламан – 2 балл

5.Спорт билан шуғулланасизми?

Йўқ, бунга вақтим етмайди – 5 балл

Ҳафтасига 1-2 марта спорт машқларини бажариб тураман –1 балл

Кунора югуриш ва велосипедда сайр қилишни канда қилмайман – 0 балл

6.Жисмоний фаоллик ёки стресс ҳолатларида юрагингиз тез уриб кетадими?

Ҳа – 7 балл

Йўқ, ҳеч қачон кузатилмаган – 0 балл

7.Асабиймисиз?

Тез-тез асабийлашаман – 3 балл

Асабимни назорат қила оламан – 0 балл

Вақти-вақти билан асабларим таранглашиши мумкин – 2 балл

8.Яқинларингиз орасида инфаркт ҳолатлари учраганми?

Ҳа, 45-50 ёшли қариндошларим орасида бўлган – 7 балл

Ҳа, 60-70 ёшдаги оила аъзоларим орасида кузатилган – 5 балл

Йўқ бўлмаган – 0 балл

9.Овқатланиш тартибингиз қандай?

Иложи борича фойдали маҳсулотларни танлайман – 0 балл

Ёғли ва хамирли таомларни ёқтираман – 4 балл

Баъзан зарарли маҳсулотларни танлашим мумкин – 1 балл

Натижаси:

Тўплаган натижангиз 0 дан 12 баллгача бўлса:

Юрак қон-томир касалликларига чалинишингиз эҳтимоли кам, дейиш мумкин. Шундай бўлса-да, 35 ёшдан сўнг йилига бир маротаба шифокор кўригидан ўтиб туринг.

12 балл ва ундан юқориси:

Кичик безовталиклар организмингиздаги огоҳлантирув белгиси бўлиши ҳам мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши кичик безовталикларда ҳам мутахассисга учранг.

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 27.12.2016 19:35
- Категория: Salomatlik va Tibbiyot, Sinab Ko'ramiz!
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz