Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Эридан эътибор кўрмаган аёл

Оппоқ,из тушмаган қорга ўхшар у,
Ҳаёга,ғурурга,орга ўхшар у,
Тиригу,яшашга зорга ўхшар у,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.

Тунлари тош қўйиб ухлар бошига,
Зайнаб захар қўшар кунда ошига,
Чўмилиб яшайди кўзин ёшига,
Эридан эътибор кўрмаган аёл!

Кутишдан безиллаб бўлган бутунлай,
Ичи дув тўкилган,сирти бутундай,
Кўкка талпинади ёниб,тутундай,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.

Ёнида ёрию,ўртада девор,
Қақроқ лабларидан ўпади озор.
Ҳар кеча кетишга қилади қарор,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.

Титраб тонг тинглайди нолаларини,
Юмушлар қуритар жолаларини,
Кўзи қиймайдида болаларини,
Эридан эътибор кўрмаган аёл.

Аламлар ўтади жони-жонидан,
Томирлар эрийди қайноқ қонидан,
Куйдирар,яқинроқ ўтманг ёнидан,
Эридан эътибор кўрмаган аёл!

Дардинг бўлишмоққа ахтардим чора,
Заиф табассуминг кўрсайдим зора,
Сенга таскин излар сендек бечора,
Эридан эътибор кўрмаган аёл!

Малика Салимова

Поделись с друзьями:

- Добавлен: ADMIN
- Дата публикации: 12.03.2017 20:24
- Категория: Малика Салимова, Taskin Sherlar
Рекомендуем
Qoyil, zur she'r

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz