Saytni Yuklab bo'lmadi
Яшаяпсиз ҳаммадан бахтли,
Пойингизга ястанган чаман.
Ёнингизда йўқману,аммо,
Ҳамон,ҳануз ёдингиздаман!
Кибор билан ташлайсиз қадам!
Ўтмишларни унутиб илдам,
Бошқани деб юрак урса ҳам,
Ҳамон,ҳануз ёдингиздаман.
Тушунмайсиз тилсимли дунё,
Ҳаёллардан қиласиз ҳаё!
Кечагина кўргандек гўё,
Ҳамон,ҳануз ёдингиздаман!
Кўнгил тўлмас кунларингиздан,
Пинҳон ранжиб қўясиз биздан,
Қоши камон,юзи қирмиздан,
Ҳамон,ҳануз ёдингиздаман!
Завқланмайсиз қордан,баҳордан,
Минг бор кечиб битта қарордан,
Бўса ола туриб дилдордан,
Ҳамон,ҳануз ёдингизда ман!
Кўнинг энди, тан беринг,етар,
Савил кўнгил шунчалар қайсар!
То Қиёмат Қоимга қадар!
Ёдингизда ўзим бўламан!
Малика Салимова