Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Курмак ичида ҳам гуруч бўлиши мумкин (ҳаётий ибратли воқеа)

У ёшлигидан оддий муҳитда, оддий оилада тарбия топди. Кўнглига ёққанини киёлмади, истаганини еёлмади, кўчага чиқиб, дўстлари билан ўйнолмади. Китобга, ўқишга меҳр қўйганди, унинг болаликдаги энг яхши ҳамроҳлари шу китоблари бўлди.

Бироз улғайиб қолганида отаси билан бирга сурувларни яйловга олиб чиқди. Кечга яқин опасига ёрдамчи бўлиб ўзларига яқин бутазордан ўтин теришга ошиқди. Сўнг онасининг ёнига келиб, жўхори тозалашга ёрдам берди. Мана, унинг ёшлиги. Фақат шу хотиралар қолган. Аммо Эркин ҳақиқатдан ҳам, ҳаётни севгувчи бола эди. У сира тушкунликка тушмас, яшашдан нолимас, ота-онаси, оиласининг аҳволидан уялмас эди. Мактабда, ундан сўнг коллежда ҳам ҳаммага ибрат бўлиб ўқиди. Катта бўлиб, оиланинг юки ўз зиммасига тушгач, тақдир уни онасидан айирди. Иложсизлик қайғуларга кўникишга мажбур қилди. Йиғлаб-сиқтаб… кўникишди. Шу йиллари опасини турмушга беришди. Афсус, бу кунларни онаси бечора кўра олмади. Тақдир экан…

Коллежни битиргандан сўнг, олий ўқув юртига ҳужжат топширди. Бахтига “контракт” бўлса ҳам, ўқишга қирди. Аммо у бу ҳақида ҳали отасига айтиб улгурмасданоқ, машъум хабар эшитди. Отаси иш вақтида баландликдан йиқилиб, оёқ-қўлллари синибди. У иккиланиб қолганди. Отасини бу аҳволда ташлаб кетолмайди, ташлаб кетмайди ҳам. Аммо ўқишдан ҳам воз кечгиси келмасди. Излаган имкон топар, изламаган баҳона, деб у вазиятни бошқаришга киришди. Ўқув йили бошланиши олдидан шаҳарга бориб талабалар турар-жойига ариза топширди. Ўз вазиятини аризасида қайд этишни ҳам унутмади. Натижада эса, йигитнинг аҳволини тушунган дирекция раҳбарияти унга отасини ҳам тузалиб кетгунча, олиб келиб, шу ерда яшашлари учун хона ажратиб беришди. У ҳам отасига қаради, ҳам шартнома пулини тўлаш учун ишлади, ҳам ўқишда намунали талабалардан бирига айланди. Унинг ҳаёти, фаолияти, келажаги изига тушиб бораётганди…

Бугун ҳаётни ана шундай чуқур англайдиган, елкасига қўрқмасдан масъулият оладиган ва унга жавоб берадиган ана шундай Эркинбек каби ёшларимиз ҳам бор. Фақат уларнинг сони жуда ҳам озчиликни ташкил этади. Авваллари биз “гуруч ичида ҳам курмак бўлади” дердик. Энди эса, бироз бошқачароқ, “курмак ичида ҳам гуруч бўлиши мумкин” экан…

Бу фикрларимни ёзаётганимда, бир қанча “курмак”ларга ибрат бўлишини мақсад қилгандим. Агар ҳеч бўлмаганда, биргина фарзанд ота-она ва ҳаётга бўлган муносабати ҳақида ўйлаб кўрган бўлса, мен мақсадимга эришган бўламан.

Синора, Қарши шаҳри

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 15.08.2016 18:28
- Категория: Xayotiy Xikoyalar!
Рекомендуем

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz