O'zbekistdan 10.000 sumlik pul muomalaga chiqariladi!
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери орқали ўн минг сўмлик купюраларининг тасвирлари тарқалди. Купюрада Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳайкали ва Оқсарой тасвирланган. Бунга нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли хил фикрлар билдирилди. Масалан, жорий йилда соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йилллиги муносабати янги купюра чиқариш режалаштирилганлиги ёки Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда бўладиган юбилей саммити муносабати билан 10 минг сўмлик купюра чиқарилиши мумкинлиги айтиляпти.
Бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қўнғироқ қилдик. Марказий банкнинг бош мутахассиси Насима Абдуллаеванинг маълумот беришича, “Янги ўн минг сўмлик купюрани чиқариш режалаштирилмаган ва бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар янги купюра чиқариш режалаштириладиган бўлса, ОАВ орқали маълум қилинади”.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъулларининг сўзларига асосланган ҳолда шуни айтиш ўринлики, ижтимоий тармоқларда тарқалган 10 минг сўмлик купюранинг суратлари фотошопнинг маҳсули, холос. Ортиқча шов-шувга эса ўрин йўқ.