Saytni Yuklab bo'lmadi
Инсоният ҳаёт зиналаридан юқорироқ кўтарилишга интилиб бораверади. Абитуриентлик ва талабалик мана шу ҳаёт зиналарининг икки босқичи эканлигини унутмаслик керак. Бу зиналарни ташлаб ўтиб кетиб бошқа зиналардан юраётганлар сони ҳам жуда кўп топилади.
Балки, сиз бизни 2, 3 йил ва бундан ҳам кўпроқ маротаба йиқилган абитуриентнинг ҳолини тушунмасликда айбларсиз. Тўғри, буни бошдан ўтказмаганимиз боис вазиятни тўлақонли баҳолай олмаслигимиз мумкин, бироқ нимага баъзи абитуриентлар бир уринишда талаба бўла олади-ю, сиз шунча уринишда муваффақиятсизликка учраяпсиз — мана бу томони қизиқ. Демак, тайёргарлик босқичингизда қандайдир муаммо бор. Кўп ҳолларда бор диққат-эътиборингизни биринчи фанга қаратиб, бошқа икки фанга кам эътибор берасиз. Буни тажрибадан кўриб гапиряпмиз. У ёқда айрим абитуриентлар учта фанни ҳам ипидан игнасигача ўзлаштиришяпти ва талабалик бахтига эришишяпти.
Одатда, талаба бўла олмаган абитуриентлар айбни ҳақиқат мавжуд эмаслигига, уларга нисбатан адолатсизлик қилинганига тўнкашади. Лекин ҳақиқат ва адолат нисбий тушунча бўлиб, кимгадир тўғри бўлган нарса кимгадир нотўғри бўлади. Атрофда сиз ҳисобга олмаган ҳақиқатлар ҳам сон мингта. Масалан, етарли миқдорда дарс қилмаганингиз, ўтиш баллари юқори бўлган ёки кучингиз етмайдиган олий ўқув юртига топширганингиз, сиздан-да кучлироқ рақобатчиларингизнинг борлиги ва ҳакозо.
Яна бир муҳим жиҳат: ҳеч ким сизнинг баллингизни тушириб юбориш мақсадида жавоблар варағингизга ўзгартириш киритиб ўтирмайди. 500 мингга яқин жавоб варақалари ичидан кимнингдир жавоб варақасини топиб, унга ўзгартириш киритиш абсурддан бошқа нарса эмас.
Буларга ҳам эътирозингиз бўлса, марҳамат аппелатсияга топшириб, ўзингиз гувоҳ бўлинг.
Масаланинг асосий қисми, юқорида айтганимиздай, 600 мингга яқин абитуриентдан фақатгина 60 мингигина талаба бўлди. Бу дегани: кира олмаган абитуриент фақатгина сиз эмас, сизга “қисматдошлар” 540 мингтани ташкил этади. Демак, сиз ёлғиз эмассиз.
Албатта, бу сизни овутиш учун айтилаётган оддий гапдай туюлар, лекин ҳаёт давом этмоқда. Коинот ҳаракатланишдан тўхтаб қолгани йўқ. Ҳамма яшашда давом этмоқда. Демак, биз ҳам худди шундай давом этишга мажбурмиз.
Ҳозир сизнинг энг аввал қиладиган ишингиз — келажакда нима қилишингиз ҳақида аниқ қарорга келиб олиш. Балки, абитуриентлик ва талабалик зиналаридан воз кечарсиз. У ҳолда келгуси ишларингизда омад тилаймиз. Модомики, бу йўлдан қайтмас экансиз, август ойи охиригача сиқилиш, дам олиш, йиғлаш каби жараёнларни тугатиб, сентябрдан астойдил белни боғланг. Ўтган йилги камчиликларингиздан хулоса чиқаринг. Мақоламизга Фаcебоок ижтимоий тармоғида Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия университетига кира олмаган абитуриент дўстингиз томонидан қолдирилган фикрни илова қилмоқчимиз:
“Пушаймоним йўқ. Ўтган йилдан сал бўлса-да хулоса чиқарганимни англадим. Дарс эмас, хулоса. Бу йил ҳақиқий, яхшигина дарс олдим. Реалликдан қочиб бўлмайди, бу йили лойиқ (ҳар томонлама) эмас эканманки, ўқишга кира олмадим. Ўқишга кирганларга тасанно, эплай олишдими, киришди, тан бераман. Кира олмаганларга эса сабр, вақтнинг қадрига етиш керак экан.
Ёши улуғроқ бир кишидан эшитгандим:Аллоҳ ўзи суйган бандаларига синов юбораркан деган ҳикматни. Ўта сиқилиш ҳам ярамайди, ўзингизга зарар. Яқинларингизга ҳам қўшимча ғам олиб келади. Ҳаёт олдинда!
Интернет, ижтимоий тармоқлар ҳақида нима дея оламан, улардан режасиз фойдаланиш — вақтнинг шўри экан.
Қўллаб-қувватлаганларга чексиз раҳматлар! Азизлар, ишончингиз, эътиборингиз учун ташаккур!”
Яна яқин орада бўлган воқеалардан бирини ўқиб хулоса чиқаринг. Абитуриентларимиздан бири, олий таълим муассасаларидан бирига имтиҳон топширди. Тақдирнинг ҳукмини қарангки, шунча уринишлар бўлса ҳам талабалик насиб қилмади:
Ҳаётимизда билим, инсоннинг ҳаракати, таниш-билишлар ва бошқалардан ҳам алоҳида ҳолатлар мавжудки, биз инсонлар бу ҳоалтларга заррача таъсир ўтказаолмаймиз. Буни бизнинг халқимиз “тақдир” дейишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўзини нималар кутиб турганлигини билмайди. Ҳаётимизда “яхши” деб ўйлаганларимиз аслида ёмон ва “ёмон” деб фикр қилганларимиз эса, аксинча, яхши бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлмасин, ҳеч қачон ҳаракатдан ва интилишалрдан тўхтамайдиларгина, албатта, маррага етиб борадилар.
Deb xabar tarqatadi quydagi manba.