Saytni Yuklab bo'lmadi
Ko'zdan Kechirish
Адо бўлган суперкарларнинг нархи

Ҳар ой “Мотор” интернет нашри қизиқарли хабарлар топиш илинжида автомобиль аукционлари ва ижтимой тармоқ олди-сотди бозорларини ўрганиб чиқади. Бу сафар нашр сизга ўз машиналари билан келиша олмаган ҳайдовчиларнинг 7 энг қиммат суперкарларини намойиш этади.

Ferrari F430 Spider 

Нархи: 19 900 Евро

Сотувчи: германиялик ҳайдовчи

Автомобиль эгаси ушбу суратга баҳо беришда ўзининг камтарлигини бекитиб ўтирмаган: “— Машина автоҳалокатга учраган ва ёниб кетган”. Ҳайдовчи машинанинг хусусиятини келтириб ўтаётганда унда Bluetooth, ҳаво мўътадиллигини назорат қилиш қурилмаси, электр қуввати билан ҳаракатланадиган ўриндиқ, навигация, туманга қаршилик қиливчи ёритгичлар билан жиҳозланганлигини ҳам қайд этган. Аслида бу автоҳалокатдан сўнг ушбу қурилмаларни қайси бири яроғли ҳолда қолганлиги номаълум. 

Porsche 911 Turbo 

Нархи: 1 900 Евро

Сотувчи: германиялик ҳайдовчи

Агар сиз ғижимланган темир бўлакларида 996 индекси билан 2001 йилда ишлаб чиқарилган Porsche 911 Turbo ни таниган бўлсангиз, демак сиз ўзингизнинг автомобиллар википедиясини очишингиз мумкин. Ушбу модель аслида хавфсизлик нуқтаи назарида мукаммал ҳисобланмайди. Суратда кўриб турганингиздек, машинадан фақат ғилдираклар, пачоқланган кузов ва ички қисмида автомобиль бошқарув қурилмаси бор. 2 минг еврога сотиб олинган машинадан сиз ўзингизга кондиционер бўлаклари, ўриндиқларни иситиш мосламаси ва навигация қурилмасини топишингиз мумкин. Ҳатто машинани тиклаш учун ҳаракат қилиб кўрсангиз бўлади. Агар эринмасангиз, албатта. Ҳисоблаб чиқилса балки тиклаш учун кетадиган маблағга Porsche 911 Turbo S сотиб олса бўларкан. Ўйлаб кўринг яна. 

Jaguar F-Type

Нархи: 42 650 АҚШ доллари

Сотувчи: Sun Motor Cars (АҚШ)

Рўйхатимизни оқ рангли Jaguar F-Type давом эттиради. Кўринишидан идеал ҳолатга яқинроқ ушбу автомобиль машҳур Болалар гуруҳи репертуаридан жой олган “У жудаям ёш ойижон, ёшларча бебош ойижон” қўшиғига жудаям мос келади. Суперкар сотувчисининг айтишича бу машинада унинг онаси сайирга чиққан ва ушбу ҳолатда ўғлига қайтариб берган. Автомобиль фақатгина олди қисмини йўқотган. Машинанинг бошқа жойлари яхши сақланиб қолган. Фақатгина 612 милни босиб ўтган 340 от кучига эга. Авто улов эгаси бу “тойчоққа” 42 минг 650 АҚШ доллари нарх қўйган. Америка ички бозорларида ушбу машинани сиз янги ҳолатда 69 минг АҚШ доллари эвазига ҳарид қилишингиз мумкин. 

Chevrolet Corvette

Нархи: 5 650 АҚШ доллари

Сотувчи: Sun Motor Cars (АҚШ)

Бир умр ўз гаражингизда Chevrolet Corvette машинасини бўлишини хоҳлайсиз, лекин сиз ишлаб топаётган пулга фақат кредит эвазига “Логан” харид қила оласиз. Асло ортга чекинманг, сизда 2006 йилда ишлаб чиқарилган 400 от кучига эга сариқ рангли купени 5600 АҚШ долларига сотиб олиш имконияти бор. Бироқ машинанинг ҳозирги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Сан Калисто тўфонидан омон чиққан Corvette машинасидан фақат ташқи кузовнинг бир бўлаги омон қолган. 

McLaren MP4-12C

Нархи: 99 000 АҚШ доллари

Сотувчи: Sun Motor Cars (АҚШ)

Бир неча ўн йилликдан сўнг энг камнамо суперкалар туркумига кирадиган ушбу McLaren MP4-12C купе 650 от кучига эга. АҚШ авто бозорларида купе 230 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда. Сиз ушбу суперкарни 99 минг АҚШ доллари эвасиза ўз гаражингизга қўйишингиз мумкин. Машинанинг фақат олди қисмигина таъмирга мухтож. 2040 йилга бориб сиз ушбу уловдан мўмайгина даромад олишингиз мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг. 

Dodge Viper 

Нархи: 6 200 АҚШ доллари

Сотувчи: Copart Auto Auctions (АҚШ)

Автомобилнинг расмига қараб аслида қандай воқеа юз берганини суриштиришдан ўзимизни тийдик. Машина бутунлай олдинги кўриниши йўқотган. Вайперни таъмирлаш 88 минг АҚШ доллари, деб баҳолаганган. Агар ушбу нархга яна 15 минг қўшсангиз автосалондан сизга 10 метр ҳам юрмаган Додж етказиб берилади. 

Ҳайдовчи ушбу суперкарга изоҳ бера туриб унинг салони химик ва биологик жароҳатлардан ҳоли эмаслигини таъкидлаб ўтган. 

Nissan GT-R

Нархи: 30 750 АҚШ доллари

Сотувчи: Salvage Auto Auctions (АҚШ)

Янги Nissan GT-R айни дамда Америка бозорларида 101 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда. Россия бозорларида ушбу автомобилни 4 миллион 600 минг рубл эвазига харид қилиш мумкин. Суратда кўриб турган япон автомобили харидорларга 31 минг АҚШ доллари эвазига таклиф қилинмоқда. Сотувчининг айтишича, машинани таъмирлаш учун сиздан 61 минг АҚШ доллари талаб этилади. Машинанинг “юраги” яъни мотор яхши ҳолатда. Олди кузов ҳам худди янгидек, лекин орқа тарафдан қаралганда бу машинани ростан ҳам таъмирталаб эканлиги эътиборингизни тортади. 

Поделись с друзьями:

- Добавлен: Moqina.Net
- Дата публикации: 01.11.2015 19:17
- Категория: Qiziqarli Faktlar
Рекомендуем
Xudo asrasin avtohalokatlardan
Bu superkarlarni kim sotip alarkan aa

Izoh yozib qoldirishni unutmang, sizning izohingiz bizning ishlash darajamizni oshiradi.

Имя:
Почта:
Код:

Реклама LOWER
НАЗАД
ГЛАВНАЯ

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 19.00

Мы в социальных сетях:


Создать бесплатный сайт с uCoz