Saytni Yuklab bo'lmadi
Ўзини ҳурмат қила биладиган ҳар қандай ақлли инсон сизга китоб ўқиш одати ўзини ўзи ирода қилиш ва ўз мақсадларига эришишда жуда катта ёрдами тегади, деб уқтиради. Китоб ўқишни қадрлайдиган одамларда содир бўладиган 10 та ўзгариш ҳақида сўзлаб бермоқчимиз.
1. Ҳаётингиз мураккаблашиб кетганида, ундан чиқиб кетишнинг қулай йўлларини адашмай топа оласиз
Ҳаётингизнинг оғир дамларида, бошингизга ташвиш тушганида пулингиз ва соғлиғингизни беҳуда нарсаларга: ичкилик, кийим-кечак, егулик ва шунга ўхшаш нарсаларга сарф қилмай, бирор-бир кутубхонага бориб, ўзингизга ёққан китобни олинг ёки шу китобни интернетдан юклаб олинг. Шунда сиз ўзингиз учун янги бир оламни очасиз. Бу кундалик ҳаёт ташвишлари ва муаммоларидан чалғишнинг энг фойдали ва арзон усули ҳисобланади.
2. Оилангиз борлигини пайқаб қоласиз
Сўз ота-онангиз ёки қариндошларингиз ҳақида кетмаяпти. Сиз китобга меҳр қўйиб, янги китобсеварлар оиласига қўшиласиз.
Бу оилага қўшилишингиз билан атрофингизда доим сизни қўллаб-қувватлайдиган ва ҳар қандай вазиятда ёрдам қўлини чўзадиган одамлар пайдо бўлади. Бу китоб ўқувчилар ва китоб севувчилар оиласидир. Сизга эътибор беришларини хоҳласангиз бир сирли услубни қўлланг. Охирги ўқиган китобингиз ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг. Шунинг ўзи кифоя қилади.
3. Сиз чексиз мулоқот оламига кирасиз
Инсон китоб ёрдамида ўтмишдаги авлодлари ҳаётини ўрганиши, унда яшаши мумкин. Ўқиш сизга турли халқлар маданияти ва турли тоифа одамлар ҳаётини сўзлаб беради. Маънавий дунёқарашингиз кенгаяди.
Китоб инсонларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишга ёрдам беради. Сиз эса ўзга бир инсоннинг ҳаётига кириб борасиз.
Ўйлаб кўринг, бошқа бир инсоннинг ўрнида бўлишни истармидингиз? Умуман кўрмаган жойларингизга саёҳат қилишничи? Ҳаётда янги тажрибаларга эришишничи? Бу сиз ўйлаганчалик қийин иш эмас. Шунчаки китоб ўқиш керак, холос.
4. Чиройли сўзлашни ўрганиб оласиз
Ўқиш инсоннинг сўз бойлигини оширадиган, уни тўғри талаффуз қилдирадиган ва ёздирадиган энг оддий услуб ҳисобланади. Кўпроқ ўқинг. Дўстларингиз интернет сайтларида хато билан ёзишганида, уларнинг бу ишидан таажжубланадиган бўласиз. Аммо бировнинг хатосини излайдиган, унинг устидан куладиган ғаламисга айланманг.
5. Кутиш залларида ёки навбатларда вақтингизни мазмунли ўтказасиз
Ҳаётингизда улкан ўзгариш бўлишига тайёр туринг. Навбатда турганингизда ёки кутиш залларида у ердан бу ерга юриб, соатингизга қараб ёки бирор бир ҳамсуҳбат излаб сиқилманг, асабийлашманг. Шунчаки китоб ўқинг.
Айнан мана шундай вазиятларда китобингиз доим ёнингизда бўлсин. Уни қўлингизга олинг ва ўқинг. Шунда сизни кутиш залида ўтказган вақтингиз ёқимли ва фойдали бўлади.
6. Қизиқарли шахсга айланасиз
Сизда дунёқарашингизни ўзгартириш нияти бўлмаса ҳам ён-атрофдагилар сизни ўзгарганлигингизни дарров пайқайди. Сиз қизиқарли ва яхши суҳбатдошга айланасиз. Китоб бизларга ҳиссиётларни, бошқа инсонларнинг дунёқарашини ўргатади.
Оқибатда биз ҳис-туйғуларни яхши ҳис қиладиган ва бошқаларнинг дардига ҳамдард бўладиган инсонга айланамиз. Ҳаётингизда зулм кўрмаган, қўпол муомалага дуч келмаган, камбағаллик нима эканини билмаслигингиз ёки жавобсиз муҳаббат нима эканини тасаввур ҳам қилмаслигингиз мумкин. Бундай нарсаларни ҳис қилмаслигингиз учун кимнингидир устидан кулишингиз ҳам мумкин. Китоб эса шу нарсаларни ҳис қилишни, ён атрофга ўзгача назар билан қарашни ва бўлаётган воқеаларни қизиқиш билан кузатишга ўргатади.
Сиз дунёга, одамларга ўзгача назар билан қарашни бошлайсиз.
7. Кўплаб янги нарсалар ҳақида билиб оласиз
Қайси жанрдаги китобларни ўқишингиздан қатъи назар жуда кўп нарсаларни билиб оласиз. Бу тарих, психология, маданият, руҳият, уруш оқибатлари, инсонларнинг бир-бири билан муносабатлари ва ҳаётингизда зарур бўладиган турли маълумотлар бўлиши мумкин.
Кўп нарса билишни хоҳлайсизми? Фалсафа, психология, оммавий-илмий адабиёт ва биографияларни ўқинг. Бизнинг замонамизда ҳар қандай турга муносиб китобни топиш мушкул эмас. Агар сиз излаган китобингизни топа олмасангиз, бу ўша мавзуда ўзингиз ёзишингиз учун ажойиб имконият бўлади.
8. Ўйлаганингизданда аҳмоқ бўлганингизни тушуниб етасиз
Ўйлаб кўринг, китоб ўқишни бошлашингиздан олдин ўзингизни хамма нарсага ақлим етади, деб ўйлагансиз. Китоб ўқишни бошлаганингиздан сўнг эса хамма нарса ўзгарди. Ўқиган биринчи китобингиздан сўнг, ҳеч нарса ўзгармаслиги мумкин. Аммо ҳар бир китоб, вазиятга бошқа нуқтадан қарашга ўргатади.
Қанча кўп китоб ўқисангиз, дунёқарашингиз шунча ўзгариб бораверади. Қаршингизда янги эшиклар очилаверади. Миянгизда янги фикрлар, ғоялар, маълумотлар пайдо бўлаверади. Сиз ўзга инсонларнинг ҳис-туйғуларини худди ўзингизникидек ҳис қила бошлайсиз.
9. Сизда ижодий фикрлар пайдо бўла бошлайди
Миянгизни янги илмлар билан бойита бошлаганингиздан сўнг, ажойиб бир ҳолат содир бўла бошлайди. Фантазиянгиз уйғонади.
Ижод бу аслида инсонлар ҳайратланган илҳомнинг амалдаги кўринишидир. Ҳаётда бундай инсонлар кўплаб топилади. Бу инсонлар шеъриятни илм билан, эътиқодни тарих билан аралаштиришдан қўрқишмайди.
Ўқишни бошлаганингиздан сўнг, кўчирмаларга ҳеч қандай эҳтиёжингиз қолмайди. Сиз ўзингиз тўплаган билим манбаларингиздан фойдалана бошлайсиз. Шунда сизда турли фантазиялар пайдо бўлади. Сиз эса уларни турли ҳолатларга солиб, янги бир ғояларни ўйлаб топа бошлайсиз.
10. Тасаввурингиз янада тиниқлашади
Сиз ўқиётган китоб, бу кимнингдир фантазияси. Унинг ичида юрар экансиз ўз фантазиянгиз пайдо бўлади ва кенгайиб боради. Сиз ўз фантазиянгизга қулоқ тута бошлайсиз. Шу йўл билан миянгиздаги тасаввур оламини янада тиниқлаштирасиз.
Ўзингизни бошқача ҳис эта бошлайсиз. Аслида эса, ўзингизни дунёдаги энг нормал инсон эканлигингизни тушуниб етасиз. Билимингизни турли маълумотлар билан тўлдириб боринг. Китоб ўқиш эртами кечми, барибир, онгизда турли рангларда жиловлана бошлайди.
Синаб кўрасизми? Унда қўлингизга китоб олинг. Бу иш, албатта, амалга ошади.
Сарвар Анвар ўғли тайёрлади